UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  30 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  9 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  3 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8

Абдуқодир Ҳусанов нега "Ланс Б" жамоасида майдонга тушди? Футболчининг агенти жавоб берди Янгиликлар

Абдуқодир Ҳусанов нега "Ланс Б" жамоасида майдонга тушди? Футболчининг агенти жавоб берди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абудқодир Ҳусанов бугун "Ланс Б" сафида майдонга тушди.

Кўпчилик "Ланс" нега бундай йўл тутгани борасида турли тахминларни эълон қилмоқда. Биз футболчининг агенти билан боғландик ва бу вазиятга ойдинлик киритдик. 

"Айни пайтда ЎФА раҳбарияти Ҳусановни U-23 Осиё кубогида иштирок этишини таъминлаш мақсадида Франция клуби билан музокара ўтказмоқда. "Ланс" мураббийлар штаби эса Абдуқодирнинг Қатарга эҳтимолий кетишини ҳисобга олиб, "Метц" билан ўйинда бошқа ҳимоячи ва бошқача схемани синаб кўриш учун уни қайдномага киритмади. Футболчи тонусда қолиши ва ўйин амалиёти бўлиши учун Б жамоаси сафида майдонга тушишини маъул кўрилди", - деди Ҳусановнинг агенти. 

Рейтинг: +47   

Фикрлар

+2   
13 апр 22:44:31
Баходиржон 1912
Ана бу.мақуд жавоб
+1   
14 апр 12:08:45
Davronbek Abduvaliev
Кўз тегмасин. Омадини берсин. Лансдаги ўйинларида мухим асосий таркиб футболчиси бўлишлигини сўраймиз.
+1   
14 апр 12:08:25
Davronbek Abduvaliev
Кўз тегмасин. Омадини берсин. Лансдаги ўйинларида мухим асосий таркиб футболчиси бўлишлигини сўраймиз.
   
15 апр 12:45:37
Shaxboz Temirov
Iltimos mutasaddilar olib keling nima qilib bolsayam boshqa gap kerak emas vatani uchun kerakli paytda turib bersin .
   
15 апр 12:45:36
Shaxboz Temirov
Iltimos mutasaddilar olib keling nima qilib bolsayam boshqa gap kerak emas vatani uchun kerakli paytda turib bersin .
   
14 апр 12:08:21
Davronbek Abduvaliev
Кўз тегмасин. Омадини берсин. Лансдаги ўйинларида мухим асосий таркиб футболчиси бўлишлигини сўраймиз.
   
14 апр 12:08:07
Davronbek Abduvaliev
Кўз тегмасин. Омадини берсин. Лансдаги ўйинларида мухим асосий таркиб футболчиси бўлишлигини сўраймиз.
   
14 апр 12:07:39
Davronbek Abduvaliev
Кўз тегмасин. Омадини берсин. Лансдаги ўйинларида мухим асосий таркиб футболчиси бўлишлигини сўрайжмиз.
   
13 апр 23:58:31
Otabek
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Қатарда бошланаётган ёшлар ўртасидаги Осиё кубогида иштирок этиш учун келди. Кўпчиликни кучли клублардаги легионерларимиз ФИФАда кунларидан ташқарида ўтадиган турнирда қатнашмаслиги хавотирга солган эди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Умарали Раҳмоналиев (“Рубин”, Россия), Иброҳимхалил Йўлдошев (“Қайрат”, Қозоғистон) каби асосий легионерлар қаторига аввалига келиши номаълум бўлиб турган Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА, Россия) ҳамда Ҳожимат Эркинов (“Ал-Ваҳда”, Бирлашган Араб Амирликлари) ҳам қўшилиши ҳал бўлди.

Ҳозирча, биргина Абдуқодир Ҳусановнинг келиши номаълумлигича қолмоқда.



Куни кеча, “Ланс” ўзбек легионерини асосий таркибдан чиқариб, “Мец” билан бўлган ўйин қайдномасига киритмагани ва ўринбосарлар жамоасига ўтказгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Кўпчилик буни Ҳусановнинг Осиё кубогига йўл олиши мумкинлиги билан боғлаганди.

Нуфузли манбалардан бири – lensois.com сайти эксперти Элоиза Де Местер бу масалага ойдинлик киритди.

“Ланс B” жамоаси Франция чемпионатининг 3-миллий дивизионда ғолиблик учун даъвогарлик қилмоқда. “Ланс”нинг ёш ўйинчилари кетма-кет бешта ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия қайд ва шу учрашувлардан тўрттасида ғолиб чиқди.

Охирги учрашувда “Сент-Уан” жамоасини 1:0 ҳисобида ютган лансликлар мусобақа жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

- Бу ғалаба ҳам пухта тайёргарлик натижаси. Биз ҳар доим ҳам устунликни ушлаб қола олмаяпмиз. Мавсум давомида бир неча бор ана шундай ҳолатга тушдик. Муваффақиятга эришиш учун энди вазиятни назорат қилиб туришни ўрганишимиз керак, - деди жамоа бош мураббийи Винсент Карлье.

Винсент Карлье жамоани етакчи позицияда ушлаб қолмоқчи ва мавсумни юқори даражада якунламоқчи. Бунинг учун эса, натижани сақлаб қолишдаги камчиликларни бартараф қилиш керак.

“Ланс В”ни 20 апрель куни ўта муҳим учрашув кутиб турибди. Лансликлар шу куни мусобақа жадвалида пешқадамлик қилаётган “Шантийи” жамоаси меҳмони бўлади. Бу баҳсда “Ланс В” орадаги уч очколик фарқни йўққа чиқаришга ҳаракат қилади. Абдуқодир Ҳусанов айнан ана шу тўқнашувда ҳимояни мустаҳкам ушлаш учун ёшлар жамоасига ўтказилди. Унгача ҳамюртимиз жамоага кўникиб олиш учун “Сент-Аман”га қарши баҳсда қатнашади.

- Абдуқодир Ҳусанов ўринбосарлар таркибида шуғулланиш учун катта профессионал ҳисобланади. Ўзбек легионери бизга ўз ўйин сифати билан ўрнак бўлиш учун келди. Бизга унинг ёрдами асқотади ва ўринбосарлар ҳам клуб учун муҳим ҳисобланади.

Марказий ҳимоячи Ҳусанов биз билан машғулотларда қатнашди, унинг ўйин услуби ҳам бизга мос келади. Унинг профессионаллар жамоасига осонликча киришиб кетганини кўриб, бизнинг таркибга мослашиб олиши борасида умуман хавотирга ўрин йўқ, - деди бош мураббийи Винсент Карлье.



Гарчи “Ланс” Абдуқодир Ҳусановни ёшлар жамоасига ёрдамга юборган бўлса-да, легионеримизни Осиё кубогига келиб, терма жамоани Парижда бўладиган Олимпия ўйинларига йўлланма олишида кўмаклашишига умид қилиб қоламиз. Manba sports.uz
-1   
13 апр 23:40:15
Гооолор Прокаолог
Abduqodirsiz autsayderga yutqazgan bo'lsa uni qo'yib yuborishmasa kerak!
-1   
13 апр 23:04:30
.
Кетаман деган бўлса, жазо тарзида Б жамоага қўшишдимикин?!
-1   
13 апр 22:47:41
Haqiqat-2
CA ажойибде... Хасбулин Гайрат уларга рахбар булса, олдинрок суриштирса буладику
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика