Breaking! Абдуқодир Ҳусанов бугун хусусий самолётда Манчестерга учиб боради
16 янв 2025 15:03
Янгиликлар
Breaking! Абдуқодир Ҳусанов бугун хусусий самолётда Манчестерга учиб боради
Бироз аввал Ҳусанов "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнаши ҳақида хабар берган эдик.
Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнаши маълум
20 ёшли ҳимоячининг агенти Гайрат Хасбиуллин кеча Тошкентдан Парижга учиб кетган эди. Бугун эса футболчи ва унинг агентлари трансферни якунлаш учун Англияга йўл олишади.
Маҳаллий вақт билан 19:30 (Тошкент вақти билан 23:30)да Париждаги "Ле Бурже" аэропортидан Манчестерга хусусий самолётда Абдуқодир Ҳусанов ва унинг агенти учиб кетишади. 1 соат 15 дақиқалик парвоздан кейин улар манзилга етиб боришади. Эртага, жума куни эса Ҳусанов "Манчестер Сити"да тиббий кўрикдан ўтади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар