UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 16:10Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (онлайн натижа)  11 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  3 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  5 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3

Абдумавлон Абдужалилов: "Муваффақиятсизликда айбдор битта бўлмайди. "Бунёдкор" олдига юқори мақсад қўйилган. Гапда эмас, амалда кўрсатишга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Абдумавлон Абдужалилов: "Муваффақиятсизликда айбдор битта бўлмайди. "Бунёдкор" олдига юқори мақсад қўйилган. Гапда эмас, амалда кўрсатишга ҳаракат қиламан"

"Бунёдкор" қишки трансферлар ойнасидаги лимитдан ташқари имкониятдан фойдаланиш мақсададида собиқ дарвозабонини ортга қайтарди.

Абдумавлон Абдужалилов 2019-2020 йилларда "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилган. Кейинги 4 мавсумни "Локомотив"да ўтказган кипер энди "қалдирғочлар" дарвозасини қўриқлайди.  

- "Бунёдкор" сиз учун бегона жамоа эмас. Собиқ клубингизга қайтиш қандай юз берганини айта оласизми?

- "Бунёдкор" раҳбариятидан Мурод ака Алиев таклиф билан чиқдилар. Ўзаро келишган ҳолда бир тўхтамга келдик. Бирга ишлаш таклифини билдиришди. "Бунёдкор" Суперлигада жон сақлаш учун курашган бўлсада буни такрорламаслик учун яхши жамоа қуришаётганини айтишди. Мураббий билан ҳам гаплашиб олдик. Жамоа олдига яхши мақсадлар қўйилган. 

- Сиз ўйнаган давр билан охирги 3 йиллик катта фарқ қилди. Натижалар қандай таассурот қолдирди?

- Ўзим учун бегона жамоага ўтмадим. Бу ерга 2019 йил биринчи маротаба келишимга Мурод Алиев сабабчи бўлгандилар. Ўшанда бош директор сифатида фаолият олиб борардилар. Миллий терма жамоага ҳам 2019 йил таклиф қилинганман. Мақсадим терма жамоага қайтиш. Олдига олий мақсад қўйган жамоада ўйнаш хоҳиши бор эди. Бу йил "Локомотив", "Бунёдкор" ўзига мос бўлмаган ўринларда юрди. Бунга сабаблар бор эди. "Бунёдкор" бир неча бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган. Жамоани ўз мавқеига қайтариш ниятидамиз. 

- "Темирйўлчилар"нинг бир йилдан сўнг яна Про лигага равона бўлишида қандай камчиликлар сабаб бўлди?

- "Локомотив" билан муваффақиятсиз мавсум бўлди. Жамоа 2022 йил Про лигага тушиб кетганида бирга Суперлигага қайтаришни мақсад қилгандим. Ниятимизга эришдик. Мавсумни яхши натижалар билан бошладик. Муваффақиятсизликка сабаб битта бўлмайди. Кўп нарсаларни йиғиндиси шунга олиб келади. Буни 2022 йилда ҳам айтганман. Битта одамнинг айби ҳисобланмайди. "Локомотив" олдига Суперлигага қайтиш вазифасини қўйган. Қўлдан келганча жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилдик. Уларга омад тилаймиз. Мазкур клубда 4 йил ўйнадим. Жамоадагилар мендан хафа бўлмади деган умиддаман. 

- Жамоавий кўрсаткичлардан ташқари ўзингизга қандай вазифа қўйдингиз?

- Суперлига жамоасида ўйнаш мақсадини қўйганман. Юқорида айтганимдек миллий жамоага таклиф қилинишим фақат гапда эмас, амалда кўрсатиш учун бор кучим билан ишлайман. "Бунёдкор"га бежизга келмаганимни, юқори ўринларни эгаллашга ҳиссамни қўшишимни кўрсатишга астойдил бел боғлаганман. Шу ўринда  "Локомотив"дан ҳам миннатдорман.    

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика