UZ

Сўнгги янгиликлар

00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  2 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  3 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  33 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  5 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  32

Абдумалик Ҳакимов: "Кейинги турларда ғалаба қозонсак, олий лига йўлланмасини қўлга киритамиз" Янгиликлар

Абдумалик Ҳакимов: "Кейинги турларда ғалаба қозонсак, олий лига йўлланмасини қўлга киритамиз"

Кеча Ўзбекистон чемпионати биринчи лига 32 тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Андижоннинг "Андижон" клуби Қувасойнинг "Цементчи" жамоасини ўз уйида қабул қилди ва йирик 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар устози Акбумалик Ҳакимов баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳар бир учрашувда ҳис ҳаяжон баланд бўлади. Кечаги баҳсда асосий рақибимиз бўлган "Андижон" жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этдик. Хаяжон кучли бўлгани боис баҳс ҳақида бир нима дея олмаяпман. Тайёргарлигимиз бесамар кетмади ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. 

"Андижон" жамоасининг ўйинларини кўриб, уларнинг футболчиларини ўрганиб чиққандик. Ушбу баҳсда иштирок этган футболчилар ва бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга катта раҳмат айтаман. Кейинги икки турни ўз уйимизда ўтказамиз. Қолган баҳсларга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозониб, олий лига йўлланмасини қўлга киритамиз", - дейди Абдумалик Ҳакимов.


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика