UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  18

Абдулла Абдуллаев: “Бўш трибуналар қаршисида тўп тепиш осон бўлмади” Янгиликлар

Абдулла Абдуллаев: “Бўш трибуналар қаршисида тўп тепиш осон бўлмади”

Вадим Абрамов бошчилигидаги “Бунёдкор” жамоаси Coca Cola Суперлига 4-турида ўз майдонида “Қўқон-1912”ни қабул қилди.

Беллашувни тўлиқ ўз назоратида ўтказган “қалдирғочлар” кичик 1:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди ва муҳим уч очкога эга чиқди. Учрашувдан сўнг эса захирадан майдонга тушган ярим ҳимоячи Абдулла Абдуллаевнинг фикр ва мулоҳазалари билан қизиқдик.

“Қалбан бизни қўллаб- қувватлаб турган мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Анча вақтдан кейин ўтказилган биринчи расмий ўйин учун ҳаракатларимиз чакки чиқмади деб ўйлайман. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз ва ўзимизнинг энг яхши учрашувларимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Албатта, бўш трибуналар қаршисида тўп тепиш осон бўлмади. Аммо, кўникиб боришга мажбурмиз. Муҳими устунлик ва тўп назорати биз томонда бўлди. Ҳақли равишда ғалабага эришдик. “Қўқон-1912” ҳам жиддий қаршилик кўрсатди. Сўнги дақиқалар яқинлашгани сари босимни оширдик. Рестартдаги ғалаба жамоамизнинг кайфиятига ижобий таъсир қилиши аниқ. Тўғри, голга тортадиган вазиятлар яратдик. Тезкор гол уриб ҳисобни очишимиз ҳам мумкин эди. Жарима зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегди. Кўпроқ тўп киритиб ҳисобни йирик кўринишга келтиришга уриндик. Асосийси уч очкони ўзимизники қилдик”,- дейди Абдулла Абдуллаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика