Абдужамол Исроилов: "Узоқ йўл босиб Фарғонага келган мухлисларга раҳмат"

Narzulla Saydullayev
22 апр 2019, 09:50
Суперлига доирасидаги "Навбаҳор" - "Сурхон" 3:0 учрашувидан сўнг наманганликлар вакили Абдужамол Исроилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Аваламбор узоқ масофа босиб Фарғонага келиб бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Баҳс биз учун қийин бўлишини билардик ва бизга ғалаба жуда зарур эди. Ғалабадан жудаям хурсандмиз. Кейинги турда Самарқанда бўладиган ўйинга ҳам жиддий таёрланиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз ва содиқ мухлисларни "Динамо" билан бўладиган учрашувда хам қўллаб-қуватлашларини сўраб қоламан", - дейди Абдужамол Исроилов.

Абдулазиз Абдувоҳидов ёзиб олди

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›