Аббосбек Файзуллаев: "ЦСКА асосий таркибидан жой олиш учун курашишга тайёрман"

Sherzod Nurmatov
10 авг 2023, 12:49
ЦСКА янги футболчиси Аббосбек Файзуллаев "РБ Спорт" нашрига интервью берди.

- ЦСКАга ўтгандан кейин қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечирдингиз?

- ЦСКА сафига қўшилганимдан жуда хурсандман. Мен жамоага ёрдам бермоқчиман.

- Ушбу қадамни қўйишга қарор қилганингизда нима ҳақида ўйладингиз?

- Кўпчилик билан маслаҳатлашдим. Шомуродов, қариндошларим билан фикр алмашдим.

- Шомуродов сизга ёрдам берди, шундайми? У Россия ҳақида нималар деди?

- Яхши нарсалар ҳақида айтди. Менга маслаҳат берди.

- ЦСКАдаги рақобатга тайёрмисиз?

- Ҳа, тайёрман. Асосий таркибдан ўрин олиш учун курашаман.

19 ёшли Файзуллаев ушбу ёзда "Пахтакор"дан ЦСКАга ўтди ва клуб билан 2026 йилгача мўлжалланган битим тузди.

"Клуб Файзуллаевга бугун қизиқиб қолгани йўқ, скаутларимиз Тошкентга бориб ўйинларини томоша қилган" — ЦСКА мураббийи Championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: РБ Спорт