UZ

Сўнгги янгиликлар

21:12Симеоне Роналдунинг трансфери ҳақида гапирди  2 20:45Моуриньо "Рома" аъзоларини пицца билан меҳмон қилди  5 20:28Анчелотти Алабанинг голи учун унинг ўғлига раҳмат айтди  1 20:01Клопп: "Танқидчилар Нуньесга эрта баҳо бериб юборди"  2 19:44ОЧЛ. Плей-офф иштирокчилари қай тарзда мукофотланади?  7 19:27Алаба: "Анчелотти жаримадан гол уришим кераклигини айтди, мен эса айтганини бажардим"  1 19:10Мбаппе "Олтин тўп" учун энг яхши уч номзодни айтди, улар орасида ўзи ҳам бор  9 18:47Кулибали "Челси"даги дебют голи ҳақида: "Қувончдан еттинчи осмонда эдим"  3 18:24"Манчестер Юнайтед" футболчиси КПРга ўтди  1 18:01Варди МЮга ўтиши мумкин  11 17:38МЮ Гарнерни 20 млн еврога қўйиб юборишга тайёр, ўйинчига АПЛнинг икки клуби қизиқмоқда  1 17:17Омар Моманидан карикатура: Эрик тен Хаг ва "Манчестер Юнайтед"  5 16:54"Тоттенхэм" Заньоло учун яна бир ҳаракат қилиб кўради  1 16:34Андрей Мишченко: "Миржалол Қосимов билан эркакча хайрлашдик. "Нефтчи"нинг ўрни пастда эмаслигини кўрсатишимиз керак"  9 16:28"Бавария" Telekom билан шартномани 2027 йилга қадар узайтирди ва 250 млн евро олади. Улар 20 йилдан бери ҳамкорлик қилишади  1

Аббос Файзуллаев: "Суперлигада мухлислар ютмоқда. Модрич ва Коутиньонинг ўйинларини кузатаман" Янгиликлар

Аббос Файзуллаев: "Суперлигада мухлислар ютмоқда. Модрич ва Коутиньонинг ўйинларини кузатаман"

"Пахтакор"нинг яна бир ёш иқтидори билан суҳбат.

Ўтган мавсум асосий жамоада дебют қилган Аббос Файзуллаев бу йилга келиб бир нечта ўйинлар хусусан юртимизда ўтган U-23 Осиё кубоги баҳсларида мухлислар эътиборига тушди. "Пахтакор" таркибида охирги икки учрашувда 2та гол урган 18 ёшли ярим ҳимоячига бир нечта саволлар билан юзландик. 

- Аббос "Металлург" билан ўйин жамоангизнинг ғалабаси билан якунланди. Сўнгги икки ўйиндан олинган таассуротлар ўртасида қандай фарқ бўлди?

- Тўғри Бекободда ғалаба қозондик. Икки учрашув мен учун ёмон ўтмади. Рақиблар дарвозасига гол уришга муваффақ бўлдим. Биласизми, "Пахтакор" либосида майдонга тушар эканман фақат жамоага ёрдам бериш ҳақида ўйлайман. Бундан хурсанд бўламан.  

- Айни пайтда турнир жадвалида ажойиб интрига юзага келганини кўришимиз мумкин. Нима деб ўйлайсиз жамоалар даражаси тенглашганми?

- Тан олиш керак чемпионатимиз анча қизиқарли ўтмоқда. Бундан фақат ўзбек футболи ва мухлислар ютмоқда. Чемпионлик учун курашадиган битта жамоа йўқ. Бир нечта клублар бу йўлда рақобатлашмоқда. Рақобат эса Суперлига янада жозибали кечишини таъминламоқда. 

- Тенгқурларингиз орасида ўзини кўрсатган футболчилардан кимларни кўрсатган бўлардингиз...

- "Бунёдкор"даги Умарали Раҳмоналиев ва "Олимпик"да тўп тепаётган Пўлатхўжа Холдорхоновни алоҳида айтган бўлар эдим. Бу мавсум улар анча ўсишга эришишди. Бундан кейин ҳам тўхтаб қолмай ажойиб ўйинларини кўрсатишда давом этишади, деб ўйлайман. 

- Футболдаги кумирингиз ким? 

- Ўзим Фелиппе Коутиньо ва Лука Модричнинг ўйинларини кузатиб бораман. Керакли жиҳатларини олишга ҳаракат қиламан.

- U-23 Осиё кубогида Жасур Жалолиддиновнинг ўрнига захирадан тушдингиз. Умуман ўзингиз учун қайси позицияда тўп тепиш қулай?

- Ҳужумчи ортида ўйнашни яхши кўраман. Икки қанотда вингер сифатида ҳам ҳаракат қила оламан. Юқорида айтганимдек асосийси жамоага самара келтиришим.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+6   
06 июл 19:32:04
nerazzuri
Аббос файзуллаев , Диор холматов , Пулатхужа холдорхонов , Руслан жиянов , Отабек одилов лар нафакат Пахтакорни балким Узбекистони хам келажагидирлар .......
+6   
06 июл 19:05:38
Gagarin1956
Ўйинлари тобор очилиб боряпти. Бўшашма Аббос
+4   
06 июл 19:28:28
JAVOHIR-CHELSEA
Уйинини куриб одам мазза килади тухтаб колма
+3   
06 июл 21:21:50
Mido
Пахтакордан ёмон уйинчи чиқиши қийин чунки ёмони асосий таркибга етиб бормайди.
Мехнат қилишдан чарчамаса Хожимат,Жасур Яхшибоев,Иброхимхалил,Машарипов каби йулини топиб кетади
+3   
06 июл 19:59:07
Б.Х.
Аббосга гап йу́к у́йини тобора очилиб бормокда эшитишимизга караганда Россиядан ва Белоруссиядан таклифлар бор Аббосга омад ёр бу́лсин.
+2   
06 июл 19:50:57
Muxtarov Muxammaddiyor
Omad Abbos faqat olgʻa Sayxunobod sen bilan
+2   
06 июл 19:04:41
Gagarin1956
Ўйинлари тобор очили боряпти... Бўшашиб Аббос...
   
07 июл 00:45:10
Billy Erkonoff
Abbos oʻzek Pedrisi Oʻzbek Golden boyi Atigi 2004-yil bola Superligani yondirvotti. Omad ukam !
   
07 июл 00:45:04
Billy Erkonoff
Abbos oʻzek Pedrisi Oʻzbek Golden boyi Atigi 2004-yil bola Superligani yondirvotti. Omad ukam !
   
07 июл 00:45:00
Billy Erkonoff
Abbos oʻzek Pedrisi Oʻzbek Golden boyi Atigi 2004-yil bola Superligani yondirvotti. Omad ukam !
   
07 июл 00:44:54
Billy Erkonoff
Abbos oʻzek Pedrisi Oʻzbek Golden boyi Atigi 2004-yil bola Superligani yondirvotti. Omad ukam !
   
07 июл 00:44:06
Billy Erkonoff
Abbos oʻzek Pedrisi
Oʻzbek Golden boyi
Atigi 2004-yil bola Superligani yondirvotti.
Omad ukam !
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика