А Серияда энг катта маошни ким олади?
04 сен 2018 12:41
Янгиликлар
А Серияда энг катта маошни ким олади?
La Gazzetta dello Sport нашри Италия чемпионатидаги энг кўп маош оладиган футболчиларнинг рейтингини эълон қилди.
А Сериянинг энг катта маош оладиган ўйинчиси "Ювентус" форварди Криштиану Роналду экан. Унинг йиллик маоши 31 млн евро. Кейинги ўрин Игуаин ва Дибалага тегишли.
Италия чемпионатининг энг кўп маош олувчи футболчилари:
1.Криштиану Роналду ("Ювентус") - 31 млн евро
2.Гонсало Игуаин ("Милан") - 9,5 млн евро
3.Пауло Дибала ("Ювентус") - 7 млн евро
А Сериянинг энг кўп маош оладиган мураббийи Массимилиано Аллегри экан. "Ювентус" устози ушбу ишидан ҳар йили 7,5 млн евро ишлаб топади. 2 ва 3-ўринларни "Наполи" ва "Интер" бош мураббийлари эгаллашди.
Италия чемпионатининг энг кўп маош олувчи мураббийлари:
1.Массимилиано Аллегри ("Ювентус") - 7,5 млн евро
2.Карло Анчелотти ("Наполи") - 6,5 млн евро
3.Лучано Спаллетти ("Интер") - 4,5 млн евро
Фикрлар