UZ

Сўнгги янгиликлар

17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  1 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  1 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  2 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  12 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  9 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  7 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11

А Серия қайтди! "Ювентус" мусобақани йирик ғалаба билан бошлади Янгиликлар

А Серия қайтди! "Ювентус" мусобақани йирик ғалаба билан бошлади

Мазкур саҳифа орқали Туринда ўтказиладиган учрашувнинг матнли трансляцияси билан танишиб бориш имконига эгасиз.

Ювентус – Сампдория 3:0 

20 сентябрь, 23.45, «Альянц Стэдиум»

Голлар:

1:0 – 13 Кулусевски, 2:0 – 78 Бонуччи, 3:0 – 88 Роналду.

Ювентус – Шченсны, Бонуччи, Кьеллини (Демирал, 83), Данило, Фработта (Де Шильо, 67), Куадрадо (Бентанкур, 78), Рабьо, Рэмзи, Маккенни, Кулусевски (Дуглас Коста, 82), Роналду.

Сампдория – Аудеро, Ауджелло, Колли, Берешиньски, Депаоли (Рамирес, 46), Торсбю (Дамсгор, 70), Экдаль, Янкто, Тонелли (Йосида, 46), Бонаццоли (Верре, 70), Лерис (Куальярелла, 46).

Огоҳлантиришлар:

Тонелли (4), Фработта (54).

Ювентус

Деян Кулусевски - 13', Леонардо Бонуччи - 78', Криштиану Роналду - 88'

Серия А . 1-тур

20/09/2020, 23:45

0
:
3
Тугади

Сампдория

Стадион: 0 томошабин

Бош ҳакам: Marco Piccinini

45'
90'
13'  Деян Кулусевски
54'  Джанлука Фработта
67'  Джанлука Фработта (Маттиа Де Шильо)
78'  Хуан Куадрадо (Родриго Бентанкур)
78'  Леонардо Бонуччи
82'  Деян Кулусевски (Дуглас Коста)
82'  Джорджо Кьеллини (Мерих Демирал)
88'  Криштиану Роналду
88'  Аарон Рэмзи
4'  Лоренцо Тонелли
46'  Фабио Депаоли (Гастон Рамирес)
46'  Мехди Лерис (Фабио Квальярелла)
46'  Лоренцо Тонелли (Мая Есида)
69'  Федерико Бонаццоли (Валерио Верре)
70'  Мортен Торсбю (Миккель Дамсгор)

Турнир жадвали

Ҳакам якуний ҳуштагини чалди. Турин суперклуби мухлисларини ажойиб ғалаба ва 3 очко билан табриклаймиз.

90+2. "Сампдория"нинг сўнгги ҳужуми ҳам муваффақиятсиз чиқди.
90. Марко Пиччинини ўйинга 2 дақиқа қўшиб берди.
88. Голллллл! Ниҳоят, Роналду ҳам ўз номини таблога ёздирди. Рэмзи форвардни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқарди. Криштиану ўнг оёқда кучли зарбаси билан Аудерони доғда қолдирди - 3:0.
87. "Сампдория"нинг навбатдаги ҳужумини Квальярелла якунига етказа олмади.
85. "Юве" тўпни бурчакдан ўйинга киритади. Костанинг узатмасидан кейин ҳужум 2-темпда давом этди ва Маккенидан кучли зарба. Эмиль Аудеро тўпни қи1йинчилик билан қайтариб юборди.
83. Уххх! Сал қолди Бонуччи ўз дарвозасини ишғол қилишига. Шчесний бўлмаганида ҳисоб ўзгарарди.
81. Ўзгариш: Кулусевски ва Кьеллини ўрнини Дуглас Коста ҳамда Мерих Демирал эгаллайди.
80. Де Шильо жарима майдони ёқасида қоидани бузди, "Сампдория"да қулай стандарт.

79. Голлллл! Бурчакдан узатилган тўпни Маккенни дарвозага йўллади, қайтган тўпни Бонуччи дарвозага киритиб қўйди - 2:0.
78. Ўзгариш: Куадрадо ўрнини Бентанкур эгаллади.
77. Жаримани Квальярелла амалга оширди. Тўп қайтарилгач "Юве" қарши ҳужумга ўтди. Ҳужумнинг тезлиги пасайиб позицион ҳужумга айланди, бурчак зарбаси.
76. Тўпга улгурмаган Бонуччи Гастон Рамиресни қўполлик билан тўхтатди. Энди стандарт "Сампдория"да.
75. Жаримани Криштианунинг ўзи амалга оширди. Эмиль Аудеро ўз ўрнида.
74. Рэмзидан тўпни қабул қилиб олган Роналду олдинга интилди, форвардга нисбатан ўйин қоидаси бузилди, жарима. Қоидабузар ролида Альбин Экдаль.
72. Куадрадо тўпни жарима майдони ичидаги Роналдунинг манзилига йўллаганди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
71. Де Шильонинг ўнг оёқдаги зарбаси рикашет ҳосил қилиб майдонни тарк эди, корнер.
70. Ўзгаришлар: Бонаццоли ва Торсбю ўрнига Валерио Верре ҳамда даниялик Миккель Дамсгор майдонга чиқди.
69. Генуяликлар бурчак зарбаси тепишади. Гастон Рамиреснинг узатмасидан кейин жамоадошлари имкониятни қўлдан чиқарди.
67. Ўзгариш: "Ювентус"нинг чап қанотида фаоллиги билан ажралиб турган Жанлука Фработта ўрнига ўйинни Маттиа де Шильо давом эттиради.
64. Гастон Рамирес "Юве" жарима майдончасида 3 кишини алдамоқчи бўлди, аммо тўп учун курашда Рэмзи устун келди.
62. Бугун туринликлар сафида бир қатор футболчилар дебют қиляпти. "Барселона"дан харид қилинган Артур Мелони қачон майдонда кўрамиз?
59. Куадрадо жарима майдони ичидаги Роналдуга зарба бериш имконини яратиб берди, форварднинг навбатдаги зарбаси ҳам ноаниқ.
57. "Юве"нинг қатораасига 2 ҳужуми зарбасиз якунланди. Жамоага Жеко ёки Суарес жуда зарур.
54. Фработтага сариқ.
53. Мезбонлар қарши ҳужумда. Роналдунинг зарбаси рикашет ҳосил қилиб майдонни тарк этди, корнер.
52. Тажрибали Гастон Рамирес чиройли ҳаракатлар билан "Юве" мудофаачиларини алдади ва дарвоза яқинига узатди. Бонаццолли тўпга улгурмади.
49. Рабьо тўпни Роналдуга оширди. Криштиану тепишга чоғланди, тўхтади ва кулусевскига узатмани амалга оширмоқчи эди, пас ноаниқ чиқди.
"Юве" жарима майдонида тўқнашув. Квальярелла тўп қолиб Кьеллининигн оёғига зарба бериб қўйди.
Клаудио Раньери учта ўзгаришни амалга оширди: Тонелли, Депаоли ва Лери майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнини Мая Ешида, Гастон Рамирес ва Фабио Квальярелла тўлдиради.

46. Иккинчи тайм старт олди. Тўпни "Юве" футболчилари ўйинга киритишди.

Марко Пиччинини ўйиннинг биринчи бўлимига ҳеч қанча вақт қўшиб бермади. Танаффус!
45. Бонаццолли майдон марказида "Юве" ҳимоячисидан тўпни олиб қўйди ва Лерисга узатди. Мехди "кекса синьора" дарвозасига яқинлашиб зарба берди, кучли ва ноаниқ.
43. Маккенни ҳам узоқдан тепиб кўришга қарор қилди. АҚШлик футболчининг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси дарвозанинг устидан ўтиб кетди.
42. Кулусевски жарима майдончаси ичида чиройли ҳаракатларни амалга оширди, бироқ ҳимоячилар тўпнии қайтариб юборишди.
35. Жарима майдончаси ичида Тонелли Рэмзига тўпни олдириб қўйди, 2-голга гувоҳ бўлишимиз мумкин эди. Аммо унинг ўзи уэльслик футболчини таъқиб қилиб, унинг зарбасини тўсиб қолди.
34. Рэмзининг узатмасидан кейин Роналду зарба йўллади, ноаниқ.
31. Бонаццолли 27 метрлардан зарба берди, ноаниқ.
29, Сўнгги дақиқаларда тўп назорати Клаудио Раньерри шогирдлари томонга ўтгандек таассурот уйғотмоқда. Кетма-кет ҳужумлар, бурчак зарбалари...
26. "Сампдория"нинг ўнг қанотдан ҳужуми, Тонелли яхши ўйнади. Бурчак зарбаси.
25. Фработта чап томондаги бўш зонага очилган Роналдуга пас узатди. Аммо "Олтин тўп"нинг 5 карра соҳиби оффсайдда эди.
24. Уххх! Роналдудан ажойиб зарба. Маккенни Криштиануга узатмани амалга оширди, португалиялик футболчи зарба позициясига чиқди ва тепди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб ортга қайтди.
21. Жанлука Фработта майдон марказида ўйин қоидасини бузди. Жабрланувчи ролида Фабио Депаоли.
19. Маккенни жарима майдони яқинидаги Кулусевскини тўп билан таъминлади. Ушбу вазиятда "Сампдория" ҳимоячиси Омар Колли тўпни илиб кетди. Деян тезроқ фикрлаши керак.
18. Рэмзи қанотда Берешиньскига нисбатан қўпол ўйнади. Натижада генуяликлар стандарт вазиятга эга бўлишди.

13. Голллллл! Деян Кулусевски учрашувда ҳисобни очди. Роналду жарима майдончаси ичига киришга уринаётган вазиятида йиқилди, тўп эса Кулусевски томон йўналди, 20 ёшли швециялик футболчи эса тўпга бир тегинишда (чап оёқ) дарвоза тўрига жойлади - 1:0.
12. "Сампдория" вакили Мехди Лерис майдон марказида Кьеллинига нисбатан қоидани бузди.
11. Хавфли вазият! Рақибларига босим ўтказган Рэмзи тўпни эгаллаб олди ва Роналдуга ошириб берди. Португалиялик футболчи жарима майдончасига кириб зарба йўллади. Аудеродан сейв!
10. Адриен Рабьо майдон марказида рақибига нисбатан қоидани бузди.
6. Зарба! Данило 25 метрдан жудаям кучли зарба йўллади. Бразилиялик футболчига бироз аниқлик етишмади.
5. Лоренцо Тонеллига сариқ карточка кўрсатилди. У Аужеллонинг хатосидан кейин тўпни эгаллаб олган Рэмзини қўполлик билан тўхтатиб қолган эди.
3. Клаудио Раньери шогирдларига "Ювенинг" ёш, иқтидорли футболчиси Жанлука Фработтагана нисбатан босим ўтказишни айтган, шекилли. Илк дақиқалардан Фабио Депаоли Фработтага бугун осон бўлмаслигини билдириб қўйди.
1. Футболчилар "Альянц Стэдиум"да кўриниш беришди. Бугунги сардорлар - Жоржо Кьеллини ҳамда Альбин Экдаль. Ўйинни "Сампдория" футболчилари бошлаб беришди, кетдик!

- Учрашув бошланишига 15 дақиқа қолди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика