UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

А Серия. Роналду пенальтидан гол ура олмаган бўлсада, "Ювентус" чемпионликни қўлга киритди Янгиликлар

А Серия. Роналду пенальтидан гол ура олмаган бўлсада, "Ювентус" чемпионликни қўлга киритди

Италия чемпионати 36-тур энг муҳим учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Шу тариқа, "Ювентус" қаторасига 9-марта чемпионликни қўлга киритди!

Бўлди, хакам бурчак тўпи тепиб нима қиласиз, бари-бир чемпион бўлиб бўлдингизку деди. "Ювентус" расман Италия чемпиони!

ҚОЙИЛ! Кетма-кет тўртта имконият бўлишига қарамай, тўп "Сампдория" дарвозасига киришни истамади. 

90+1-дақиқа. "Ювентус" бурчак тўпини амалга оширади. 

Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

89-дақиқа. РОНАЛДУ!!! Нуқтадан берган кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Ҳааа, пенальти ҳали гол дегани эмаслигининг яна бир исботи. 

88-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Сандрога нисбатан қўполлик учун ҳакам пенальти белгиламоқда. Роналду учун имконият! 

87-дақиқа. Гастон Рамиреснинг бошидаги жароҳат очилиб кетди. Шифокорлар унга ёрдам беришяпти. 

86-дақиқа. Рабьо кейинги ўйинда дам олгиси келганга ўхшайди. Майдон марказидаги қўполликдан кейин у кераксиз жойда тўпни жахл билан тепиб юборди ва ҳакамга сариқ кўрсатишдан бошқа чора қолдирмади. 

83-дақиқа. "Сампдория" бурчак тўпидан наф чиқара олмади, Гастон Рамиреснинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади.

80-дақиқа. "Сампдория" футболчилари Роналдунинг голидаги вазиятни такрорлашга уриниб кўришди, лекин Фабио Квальярелланинг зарбасидан кейин тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.

77-дақиқа. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА. "Сампдория" бир киши кам бўлиб қолмоқда. Мортен Торсбига иккинчи сариқ карточка кўрсатилди!

75-дақиқа. "Сампдория"нинг навбатдаги ҳужуми гол билан якунланмаслигини Матейс де Лигт таъминлади.  

73-дақиқа. Ўзгариш. Янкто ўрнини Габбиадини эгаллади.

71-дақиқа. Гол қўйиб юборгач, "Сампдория" уйғониб кетди шекилли. Катта куч билан ҳужумга ўтди. Кетма-кет вазиятлар, зарбалар, лекин ҳозирча Войцех Щенсни на Фабио Квальяреллага, на Гастон Рамиресга гол уриш имконини бермади.   

Яна "Юве" тезликни бироз оширди, Роналду марказга қараб юриб, зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди, лекин унга биринчи бўлиб Федерико Бернардески етиб келди ва кўп эҳтимол ўйин тақдирини ҳал қилди. "Юве"ни чемпионлик билан табрикласа бўлаверармикин?

67-дақиқа. ГОООООЛ! Бернардески!

65-дақиқа. Янкто майдон марказида Куадрадога қарши қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан "мукофотланди".

62-дақиқа. Иккинчи бўлимни анча фаол бошлаган "Сампдория" яна орқароққа қайтиб олди. 

61-дақиқа. Тезкор қарши ҳужум. Рабьо тўпни Роналдуга оширди, Криштиану кучли зарба берди, лекин дарвозабон ўз ўрнида. Бурчак тўпи. 

59-дақиқа. Бернардескидан тўпни қабул қилиб олган Роналду чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдонига кириб, уни шерикларига етказиб бермоқчи бўлди, лекин ҳимоячи бунга йўл қўймади.  

58-дақиқа. Игуаин ҳам Роналдудан нима кам жойим бор, деди чоғи, оддий вазиятда тўпни рақибга совға қилди. 

57-дақиқа. Бу сафар Рамирес ўзи боши билан зарба берди, лекин кучсиз чиққан зарбадан кейин дарвозабон тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.  

56-дақиқа. Рабьо фаоллик кўрсатиб, тўпни олиб қўйди ва узоқлаштиришга муваффақ бўлди.

55-дақиқа. "Сампдория" яна бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

53-дақиқа. Гастон Рамирес жаримадан тўпни дарвоза томон етказиб берди, Войцех Щенсни қийинчилик билан тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди. Бурчак тўпи. Етказиб берилган тўп учун курашда яна меҳмонлар футболчиси устунлик қилди, аммо тўп унинг зарбасидан кейин дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.   

52-дақиқа. Роналду яна тўп оширишда ноаниқ ўйнади. Бугун Криштиану негадир жуда кўп хатога йўл қўймоқда.  

50-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш кўрсаткичи 60% - 40% мезбонлар фойдасига.  

49-дақиқа. Якуб Янкто майдон марказига яқин жойда Роналдуга нисбатан қўпол ўйнади. Жаримадан узатилган тўпга Игуаин қанчалик ҳаракат қилмасин, ета олмади.

48-дақиқа. Яхши вазият бўлиши мумкин эди, лекин Роналду тўпни ўнг қанотдан келаётган Бернардескига етказишда хатога йўл қўйди.  

47-дақиқа. Тўпни олиб қўйиб, олдинга ошиққан Куадрадога нисбатан қўполлик қайд этилди. 

Иккинчи бўлим бошланди. Игуаин майдон марказидан тўпни шеригига ошириб берди. Олдинга етказиб берилган тўпни меҳмонлар ҳимоячилари эгаллаб олишди.  

Аввалроқ, сайтимизда ўқидингизми ёки йўқ "Сарри бугун А Серия рекордини ўрнатиши мумкин".

Ҳакамнинг ҳуштаги чалинди. "Ювентус" футболчилари голни нишонлаганча танаффусга чиқиб кетишди.

Жарима зарбасини бу сафар Пьянич амалга оширди ва кўпчилик учун кутилмаганда узоқроқ бурчакда турган Роналдуга тўпни етказиб берди ва Криштиану мўлжалда адашмади!

45+6-дақиқа. ГОООООООООЛ! РОНАЛДУ!  

45+5-дақиқа. Рабьо тўп билан олдинга ўтди ва жарима майдончасига кириб кетаётганини кўрган рақиб уни футболкасидан тортиб тўхтатди. 

45+3-дақиқа. Бернардески зарбани амалга оширди, лекин ноаниқ. 

45+2-дақиқа. "Ювентус" футболчиларининг комбинацияси яхши кетаётганди, аммо ҳимоячи Бернардескига нисбатан қоидани бузди. Жарима зарбаси, тўп олдида Роналду ва Бернардески. 

45+1-дақиқа. "Сампдория"нинг кам сонли ҳужумларидан бири, жарима зарбасидан кейин зарба берилди, лекин тўп анча ноаниқ йўналишда кетди. 

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дақиқа. Пьянич тўпни олиб қўйди ва олдинроқда турган Роналдуга етказди, у Бернардескини кўрди, Феденинг зарбаси кучли чиқди, лекин дарвозабон барчасини назорат қилаётганди.  

Бў ўйин натижаси ўзи учун муҳим бўлмаган "Сампдория" футболчилари ўзларини ҳеч ҳам аяб ўйнашмаяпти. 

41-дақиқа. Роналду адашмасам биринчи бўлимда майдондаги барча футболчилардан кўпроқ зарба берди, ҳар ҳолда шунга ҳаракат қилди. Ҳозир яна бир бор португалиялик футболчи қанотдан марказга ўтиб борди ва кучли зарба беришга муваффақ бўлди, лекин тўп дарвозадан баландроқ ўтиб кетди.  

40-дақиқа. Ана холооооос. Яна бир ўзгариш. Пауло Дибала ўйинни давом эттира олмайди, Игуаин унинг ўрнини эгаллади.  

38-дақиқа. Янкто қанотда Куадрадони ортда қолдирди, жарима майдонига кириб бориб тўпни Куальяреллага аниқ етказди, ҳужумчи ҳам зарба берди, аммо кучсиз...   

35-дақиқа. Ҳеч ҳам қаримайдиган Куальярелла узоқ масофадан зарба берди, аммо Шенсни ўз ўрнида. 

33-дақиқа. Роналду яна бир рақибини "босиб ўтиб кетди", ҳужум давом этди, аммо кейинги тўп оширишида хатога йўл қўйилди. 

32-дақиқа. "Сампдория" ҳозирча ўзи ҳам олдинда бир нима яратолмаяпти, рақибига ҳам имкон бермаяпти.

30-дақиқа. Ўйиннинг учдан бир қисми ортда қолди, "Ювентус" ҳозирча гол ура олмади. Ростини айтадиган бўлсак, чинакамига хавфли вазият ҳам ярата олмади.   

29-дақиқа. "Ювентус" сафида ўзгариш. Данило ўйинни давом эттира олмади. Федерико Бернардески ўйинга қўшилди. 

26-дақиқа. Вазиятдан фойдаланган ҳолда бош ҳакам қолган футболчилар ҳам нафасларини ростлаб, сув ичиб олишлари мумкинлигини маълум қилди.  

25-дақиқа. "Юве" жарима майдончаси ичида тўқнашув. Энди Гастон Рамирес рақиби Данилони "нокдаун" ҳолатига тушириб қўйди. 

24-дақиқа. Роналду гол уришни доим ҳам истайди, у тўхтамайди, натижа қандай бўлса ҳам у кўпроғига интилади, аммо бугун бу иштиёқ икки ҳисса бўлса ажаб эмас. 

22-дақиқа. Ўзгариш! Меҳмонлар ҳимоячиси Роналду билан тўқнашувдан кейин ўзига кела олмади чоғи. Юлиан Шабо ўрнини Мехди Лерис эгаллади.  

22-дақиқа. Яна Роналдуга узатма, аммо у тўхтаб қолганди ва тўпга ета олмади. 

20-дақиқа. Ҳимоячининг ажойиб узатмасидан кейин ҳужум чап қанотдан давом этди, Роналду яна "учишни" амалга ошириб, тўпга ета олди, аммо зарбаси у қадар кучли чиқмади ва қўшимчасига, ҳакам қоида бузилганини қайд этди.  

17-дақиқа. "Ювентус" тезкор гол ура олмагач, энди шошилмай тўпни у қанотдан, бу қанотга етказиб бериб, рақиб ҳимояда сусткашликка йўл қўйишини кутмоқда.

Бу йигитни танидингизми?

15-дақиқа. Меҳмонлар ўйиндаги биринчи бурчак тўпини ўйинга киритди, хавфни бартараф этишда Роналду ва Дибала фаоллик кўрсатди. 

14-дақиқа. "Сампдория" чап қанотдан ҳужумга ўтишга уриниб кўрди, лекин сон жиҳатдан кўпроқ бўлган ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди.  

11-дақиқа. "Сампдория" ҳимоячиси жароҳат олиб майдонда ётибди ва шифокорларсиз иш битмаслигини маълум қилди. 

10-дақиқа. Тўпни олиб қўйган "Юве" тезда ҳужумга ўтди ва Рабьо тўпни Роналдуга етказиб берди, лекин Криштиану бу сафар ҳам тўпни дарвозага йўллай олмади. 

Кўпчилик мухлисларни ўйин натижасидан ташқари, Роналду гол ура оладими, нечта гол уради деган савол қизиқтираётгани ҳақиқат. Кўрамиз, бугун асримизнинг энг кучли футболчиларидан бири ниятига ета олармикин?

8-дақиқа. "Сампдория" ўйинни ўз дарвозасидан бироз узоқлаштира олди ва тобора кўпроқ тўп билан муомала қилмоқда.

"Ювентус" футболчилари ўйиндан аввал голни нишонлашни такрорлаб олишди чоғи.

5-дақиқа. Яна Роналду. Бу сафар CR7 зарба берди, аммо ноаниқ. Шу билан бирга ёрдамчи ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

4-дақиқа. Кутилганидек, ташаббус "Юве" томонида, меҳмонлар кам сонли имкониятларини кутиб, улардан унумли фойдаланишга ҳаракат қиладигандек тасаввур уйғотмоқда. Улар асосан қарши ҳудум орқали омадларини излашса ажаб эмас.

2-дақиқа. Тезкор ҳужум, Дибала тўпни қабул қилгани ҳамоноқ қулайроқ вазиятда турган Роналдуга етказди, аммо португалиялик дарвозага зарба бериб улгурмади. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни меҳмонлар бошлаб беришди, аммо "Ювентус" футболчилари тўпни тезда олиб қўйишга эришди.

Икки сардор ва бош ҳакам ўйинни ким бошлаши, қайси жамоа биринчи бўлимда қайси дарвозани қўриқлашини ҳал қилиб  олишди. 

Роналду сингари чуқур нафас олиб, қулай жойлашиб оламиз ва ўйинни мириқиб томоша қиламиз. 

Ҳар икки жамоа майдонга тушиб келди. 

Ҳакам ўзини олдинда муҳим 90 дақиқа кутиб турганини тушунган ҳолда, жиддий нигоҳлари билан футболчиларни қарши олди. 

Захира футболчилари ўз жойларини эгаллашмоқда. Уларнинг аксариятининг кайфияти яхши.  

ТОП-5 чемпионатлари ичида фақатгина Италия чемпиони номи ҳали маълум эмас. "Ювентус" вариантини чемпионат ҳали бошланмасидан олдин ҳам айтиш мумкин эди, аммо бугун биз биргаликда нафақат чиройли ўйин, балки чемпионлик ўйинини кўришимиз ҳам ҳақиқатга жуда яқин. Ҳар ҳолда аввалги турда туринликлар омадсизликка учраганини мухлис ва мутахассислар чемпионликни уй учрашувига қолдириш билан изоҳлашди. Амалда қандай бўларкин, кўрамиз. 

Асосий савол: "Ювентус" бугун чемпион бўла оладими? Бунинг учун Сарри шогирдлари ғалаба қозонса етарли. Чемпионлик совринидан жамоани биттагина ғалаба ажратиб турибди. 


ЯНГИЛАШ

Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.

Ювентус – Сампдория

27 июль, 00.45, «Альянц Стэдиум»

Ювентус: Шесний, Данило, Бонуччи, Де Лигт, Алекс Сандро, Пьянич, Рабьо, Матюиди, Куадрадо, Роналду, Дибала.

Сампдория – Аудеро, Тонелли, Шабо, Ауджелло, Депаоли, Янкто, Торсбю, Рамирес, Линетти, Йосида, Куальярелла.

Ювентус

Криштиану Роналду - 45', Федерико Бернардески - 67'

Серия А . 36-тур

27/07/2020, 00:45

0
:
2
Тугади

Сампдория

Стадион: Allianz Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Francesco Fourneau

45'
90'
29'  Данило (Федерико Бернардески)
40'  Пауло Дибала (Гонсало Игуаин)
45'  Миралем Пьянич
45'  Криштиану Роналду
45'  Миралем Пьянич
67'  Федерико Бернардески
69'  Федерико Бернардески
78'  Маттейс де Лигт (Даниэле Ругани)
78'  Миралем Пьянич (Родриго Бентанкур)
80'  Хуан Куадрадо
86'  Адриен Рабьо
89'  Криштиану Роналду
22'  Юлиан Шабо (Мехди Лерис)
45'  Мортен Торсбю
45'  Лоренцо Тонелли
66'  Якуб Янкто
74'  Якуб Янкто (Маноло Габбьядини)
77'  Мортен Торсбю
88'  Фабио Депаоли
90'  Гастон Рамирес (Гонсало Марони)

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика