UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Омар Моманидан карикатура: Моуриньюнинг кейинги манзили қаер?  0 14:48"Интер", "Милан" ва "Ювентус"ни А Сериядан ҳайдаш керак"  9 14:03"Тезкор студия". "Пахтакор" "Шаржа"ни мағлуб эта оладими?  9 13:56"Тоттенхэм" бош мураббийликка кимни олиб келмоқчи?  4 13:45Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:38Суперлига билан ишимиз йўқ, бизга Dream Cup - Орзулар Кубоги керак  29 13:37"Рубин" - "Бунёдкор". Мухлисларга ифторлик ташкил қилинади  4 13:33"Манчестер Сити" Лукакунинг трансфери учун 100 млн евро миқдорида маблағ ажратади  0 13:32"Пахтакор" бугун "Шаржа" билан ўйнайди. Араб клубининг энг қиммат футболчисини биласизми?  11 13:12"Реал" президенти Серхио Рамоснинг келажаги ҳақида гапирди  11 12:58Olamsport: Рамзан Қодировнинг ўғлига берилган кулгили ғалаба, Адҳамжон Эргашевда Осиё чемпионатининг иккита медали  0 12:42Умтитига Россия чемпионати қизиқ эмас  1 12:21Анвар Солиевдан гол, "Пахтакор" стадионида 45 минг томошабин, 2003 йил "Пирузи" мағлуб этилган баҳс   29 12:13"Реал", "Барса" ва "Атлетико" чемпионатдан четлаштирилиши режалаштирилмаяпти. Ла Лига Суперлига лойиҳасининг умри қисқа деб ҳисоблайди (COPE)  14 11:57Интервью. Наврўз Алимов: "Пахтакор"га ўтганим фаолиятимдаги биринчи катта хатоим бўлган. Мени ишонтиришганди"  6

А Серия. Марказий ўйинда Пирло Гаттузони мағлуб этди, Дибаладан гол! Янгиликлар

А Серия. Марказий ўйинда Пирло Гаттузони мағлуб этди, Дибаладан гол!

Италия чемпионати 3-тур доирасида қолдирилган "Ювентус" – "Наполи" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Ювентус" – "Наполи" 2:1

Гол: Роналду (13, 1:0), Дибала (73, 2:0), Инсинье (90-пен, 2:1).

"Ювентус" – Буффон, Алекс Сандро, Данило, де Лигт, Кьеллини, Куадрадо, Бентанкур, Рабьо, Кьеза, Роналду, Мората.

"Наполи" – Мерет, Ди Лоренцо, Хюсай, Кулибали, Ррахмани, Фабиан Руис, Зелиньски, Инсинье, Демме, Лосано, Мертенс.

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Ювентус" марказий ўйинда жуда қийин ғалабага эришди.

90+3. ЗАРБАААА!! Осимхеннинг зарбасини Де Лигт қайтармаганида ҳисоб тенглашиши мумкин эди!

90. ГОООООООООЛЛЛ!!! Инсинье пенальтидан унумли фойдаланди!

89. ПЕНАЛЬТИИИ!! "Ювентус" дарвозаси томон пенальти белгиланди!

85. "Наполи"да жарима зарбаси юзага келганди. Руиснинг зарбаси жонли девордан ўтмади.

81. Дибалани очиқчасига йиқитгани учун Ррахмани огоҳлантирилди.

78. Хавфли вазият юзага келиши мумкин эди. Аммо Осимхен зарба бера олмади.

73. ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Дибаладан супергооооооолллл!!!

71. ЗАРБААААА!! Руиснинг кучли зарбасини Буффон қайтарди!

69. "Юве"да бир йўла икки ўзгариш. Дибалани майдонда кўрмоқдамиз!

64. Ўйин жуда тез бўлмоқда.

59. ЗАРБАААААА!!! Инсиньенинг кучли зарбасини Буффон оёқлари билан қайтарди!

56. УХХХХ!!! Осимхеннинг зарбаси Сандрога тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

54. Куадрадо ажойиб имкониятдан фойдалана олмади.

50. Кьезанинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

49. Тайм зерикарли бошлангани учун фикри ҳаёлим АГМКнинг учрашувида бўлди. Ажойиб ғалаба билан табриклаб, бор эътиборимизни Туриндаги ўйинга қаратамиз.

offtop! АГМК 120-дақиқада гол уриб кетди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. УХХХ!! Зелиньски "Юве" жарима майдончаси ичида йиқитилганди. Лекин бу сафар ҳам бош ҳакам пенальти белгиламади. Ҳатто ВАРда ҳам кўрилмади.

43. "Наполи" босимни оширмоқда.

40. ЗАРБААААААА!! Инсиньенинг кучли зарбаси дарвозанинг шундоқ юқорисидан ўтиб кетди.

38. ЗАРБААААА!!! Куадрадо рақиб жарима майдончаси ичида хоҳлаган ишини қилди. Аммо зарбаси шунчалар осон бўлдики, дарвозабон қийналгани ҳам йўқ.

36. Йўқ. ВАР ишга тушмади. Аммо биз яққол пенальти борлигини кўргандик.

34. УХХХХ!! Лосано Кьезани йиқитгандек. ВАР ишга тушиб, пенальти белгиланиши ҳам мумкин. Кўрамиз.

31. Учрашув яхши темп билан бошланганди. Аммо ҳозирда томонлар эхтиёткорликни афзал кўришмоқда.

28. Данилонинг "Наполи" жарима майдончаси ичига узатган тўпини ҳимоячилар олдинга тепиб юборишди.

25. УХХХХ!! "Юве"да ажойиб вазият юзага келиши мумкин бўлганди. Мората Роналду томон тўпни узата олганида гол бўлиши аниқ эди. Аммо Кулибали тўпни ўтказмади.

20. Ўйин аста-секин марказга кўчмоқда. Темп пасайган.

16. ЗАРБААААА!! Қанотдан оширилган тўпга Руис жудаям ноаниқ зарба йўллади.

13. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Роналду ҳисобни очди!!! Кьеза икки рақибини алдаб ўтиб, шундай пас бердики, Роналду бу вазиятда гол ура олмаслиги қийин эди!! Ажойиб гол!

11. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! "Юве" ҳимоясидаги хатодан кейин Инсинье тўпни дарвоза ёнидаги Лосанога оширганди. Алекс Сандро тўпни тўхтатиб қолди.

9. ЗАРБААААААА!! Кьезанинг зарбасини Ррахмани қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборди

7. Жамоалар тезкор ўйин кўрсатишмоқда. Аммо ҳужумлар ўхшамаяпти.

4. ЗЕЛИНЬСКИИИИИ???!!! У ҳам қулай имкониятдан гол ура олмади. Ажойиб вазиятлар кўкка совурилмоқда.

2. РОНАЛДУ????!!! Моратанинг ажойиб тўп узатмасидан кейин Роналду 3 метрдан рақиб постини аниқ нишонга ола билмади. Унинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Альянц" стадионига қаратамиз. Ушбу стадионда "Ювентус" А Сериянинг 3-тури доирасида қолдирилган "Наполи"га қарши ўйинни ўтказади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+4   
07 апр 21:51:18
CH E L S E A
Ronaldu dubl kutamiz...
+4   
07 апр 21:45:36
Рахматилло Исманов
Ювентусга омад. Бу сафархам Кеза майдонди голсиз тарк этмаса керак!
+3   
07 апр 21:48:59
МAKS
Juventus da Jiji asosiyda tusharkan .... AJOYIB ... Bufoni oyinlarini soğingandim ...
+2   
07 апр 23:19:45
Рахматилло Исманов
Дибала голни бутун Ювентусга захира футболчилари Билан нишонлади.
+2   
07 апр 22:24:33
Висенте
Zafarobod фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Paxtakor xakami asabni buzdi evroopa o‘yinini xam ko‘rgim yu
Хамма ерга кириб йиглейла энди. Адолат талабкорлари!
+2   
07 апр 22:24:11
Azizbek Rustamovich2
Milan muxlisidan Yuvega omad. Bizga CHLyollanmasi kerak. Napolini g‘alabasi esa ortiqcha raqib paydo qiladi
+2   
07 апр 22:03:31
UMID AXMADJONOV-SO"KMELA
Juve bu o'yinni yutsaham Pirlo ketsa kerek. Mani fikrimcha Pirloni ketzib yubormasdan uni yordamchi murabbiy qilib qoyishkerek
Alegridan ko'proqnarsani organib olardi
+1   
07 апр 23:38:50
Рахматилло Исманов
Галаба Муборак Ювентус мухлислари!
+1   
07 апр 23:21:33
Mamajonov Bunyodbek
Dibala qaytdi gol
+1   
07 апр 23:21:24
Рахматилло Исманов
Бугун Ювега етишмайотган икки футболчи узини Ювега Эски конини юборди.булар Буффон ва Дибала
+1   
07 апр 23:18:39
Рахматилло Исманов
Мана сизга истедод. Мана жавохир! Гооооооол Дибала! Кайтишингни гол Билан нишонладин. Ювени суюкли 10 ракам эгаси!
+1   
07 апр 23:14:10
Adolat Sari
Morata Yuventus óyin uslubi ga tógri kelmayaptimi yoki ózi óyini yuqolganmi bilmayman xullas Kerak emas da
+1   
07 апр 23:01:29
Sherzodbek 9 & Lewandowski 9
AGMK va NASAF muxlislarini tabriklayman grux bosqichi bilan.
+1   
07 апр 22:47:15
ishonch
Кеза яхши йигитга ўхшаяпти, бошини айлантириб Барселонага олиб келиш керак.
+1   
07 апр 22:45:53
Рахматилло Исманов
Казани йикитканда пенальти бор эди. Уз навбатида Наполи футболчиси йигилган холатдахам пенальти белгиланмади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика