

Sky Italia нашрининг хабар беришича, Капути Италия олий дивизиони ўйинини бошқарган биринчи аёл ҳакамга айланади.
Сўнгги йилларда Мария Капути жиддий ўсишга эришди. Ўтган мавсумда D ва C сериядаги ажойиб бошқарув жараёнлари унга В серияга кўтарилиш имконини берди.
Италия чемпионати доирасидаги “Сассуоло” ва “Салернитана” учрашуви келаси якшанба, 2 октябрь куни бўлиб ўтади. Мария Капути Тошкент вақти билан соат 18:00 да ўйин бошланганини билдирувчи ҳуштагини чалади.



