UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Olamsport: Бокс афсонаси вирус юқтириб олган бўлиши мумкин, финалда Али ва Тайсон тўқнашуви ва бошқа хабарлар  0 01:57Солер "Арсенал"нинг қизиқишлари доирасига тушиб қолди  0 01:27"Реал" франциялик футболчи учун курашга қўшилади  0 01:12Кассано Марадона ва Мессини таққослади  6 01:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 00:52Германиялик футболчи "Ливерпуль"га ўтишга рози бўлди  3 00:31Коутиньо "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин эди  0 00:04Роналду карантин қоидаларини бузди  2 23:40Кака: "Роналдиньони бундай вазиятда кўриш жуда ачинарли"  0 23:30Исроил Мадримов билан бир ҳафта: ESPN ўзбек боксчиси ҳақида катта мақола тайёрлади  1 23:19Милик хайрли ишга қўл урди  0 23:00"Фанат лига". "Милан" - "Интер"  69 22:51"Севилья" Шакирига қизиқиб қолди  0 22:29"Реал" Игор Гомесни харид қилиши мумкин  0 22:11Оғир дамларда бирлашадиган пайт келди ёхуд душман клублар дўстга айланмоқда  0

А Серия. "Милан" ғалаба қозонди ва 2 поғона юқорилади Янгиликлар

А Серия. "Милан" ғалаба қозонди ва 2 поғона юқорилади

Теглар :  МиланТорино
А Сериянинг 24-тури доирасидаги "Милан" - "Торино" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

Милан – Торино 1:0

"Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)"

Гол: Ребич (25).

Милан – Доннарумма, Кьер (Габбия, 44), Тео, Романьоли, Калабрия, Беннасер, Кессиэ, Кастильехо, Лукас Пакета (Бонавентура, 69), Ибрагимович, Ребич (Рафаэл Леау, 88).

Торино – Сиригу, де Сильвестри, Нкулу, Бремер, Ансальди, Эдера (Дзадза, 64), Лукич, Беренгер (Миллико, 85), Ринкон, Войнович (Айна, 85), Белотти.

Огоҳлантириш: Беннасер (22), Эдера (34), Кастильехо (50), Ринкон (60), Ансальди (72).

Милан

Анте Ребич - 25'

Серия А . 24-тур

18/02/2020, 00:45

0
:
1
Тугади

Торино

Стадион: San Siro, 46114 томошабин

Бош ҳакам: Michael Fabbri

45'
90'
22'  Исмаэль Беннакер
25'  Анте Ребич
25'  Саму Кастильехо
44'  Симон Кьер (Маттео Габбия)
50'  Саму Кастильехо
68'  Лукас Пакета (Джакомо Бонавентура)
88'  Анте Ребич (Рафаэль Леао)
34'  Симона Эдера
60'  Томас Ринкон
64'  Симона Эдера (Симоне Заза)
73'  Кристиан Даниэль Ансальди
85'  Алекс Беренгер (Винченцо Миллико)
85'  Лианко (Ола Айна)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!!! "Милан" икки ўйинлик танаффусдан кейин яна ғалаба қозонди ва турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олиб, "Наполи"ни 9-ўринга тушуриб қўйди.

90+3. Ўйин якуни арафасида "Милан" бурчак зарбасига эга бўлди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Милан" ҳужумга ўтганди. Ҳимоячилар Ребични тўхтатишди.

86. Бурчакдан узатилган тўпни Доннарумма қийинчилик билан қайтариб юборди.

83. Златаннинг боши билан берган зарбаси ўхшамади. Тўп унинг бошига яхши тушмай қолди.

80. Ростдан ҳам Златан "Милан"ни ўзгартирди. Ҳудди "Милан"нинг жойстики ундадек. У ҳаммани бошқармоқда.

76. "Милан" ўйинни бироз сокинлаштирди. "Торино" ҳам темпни пасайтирди. Ўйин анчагина зерикарли бўлиб қолди.

73. ЗАРБААААА!! Бонавентуранинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Тўп йўл-йўлакай рақибига текканди.

70. Жаримадан узатилган тўпни Доннарумма қайтарди. Қайтган тўпга Бремер ноаниқ зарба берди.

66. "Торино"нинг ҳужумлари борган сари ўткирлашиб бормоқда.

63. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!!!! Белоттининг қанотдан дарвоза яқинига узатган паси жамоадошларини топмади. Романьоли тўпни қайтарди.

62. "Торино" бир хил услубда ўйнамоқда. Қанотдан узатилаётган тўпларни "Милан" ҳимоячилари осонлик билан қайтаришмоқда.

60. "Милан" тезкор қарши ҳужумга ўтаётганди. Кастильехони тўхтатган Ринкон огоҳлантирилди.

56. Тоғдек Кьернинг ўрнига тушган Габбия ҳозирча "фишка" вазифасини ажойиб тарзда бажармоқда.

53. ВОЙ! Кастильехо?! Шундай нуқтадан ҳам ноаниқ зарба берадими? Сами 7 метрлардан ноаниқ зарба берди.

52. Қанотдан узатилган тўпга Эдера анчагина ноаниқ зарба берди.

51. Аммо жаримадан узатилган тўпни "Милан" ҳимоячилари қайтариб юборишди.

50. Кастильехо "Милан" учун ноқулай нуқтада рақибини йиқитди. "Торино"да ажойиб стандарт!

48. ЗАРБААААА!!!! Кастильехонинг пасидан кейин Златан шунақанги зарба бердики, тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди. Жуда хавфли!

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди!

45+2. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТ!!!!! Беннасер қулай вазиятни йўққа чиқарди.

44. "Милан" ҳимоясининг асосий бўлаги бўлаётган Симон Кьер жароҳат олган кўринганди. У майдонни тарк этди. "Милан" учун катта йўқотиш.

43. "Милан"нинг тезкор қарши ҳужуми Кастильехонинг ноаниқ пасидан кейин тўхтади.

41. "Торино" қулай нуқтадан жарима зарбасига эга бўлганди. Бироқ нўноқ ҳаракатлар қулай вазиятни йўққа чиқарди.

36. Ўйин яна зерикарли тус олмоқда. Томонлар эътиборни марказга ушлашга қаратишган.

33. Златанни бир неча бора йиқитишди. Қария Златан эса индамай ўйнамоқда. Олдинлари у ўзини тийиб тура олмасди.

29. Златаннинг бу сафарги зарбасини ҳам ҳимоячилар қайтарди. Ҳозирча ҳимоячилар Сиригунинг қўлини синишини исташмаяпти)

25. ГООООЛЛЛЛЛЛ!!!!! Кастильехонинг заргарона пасидан кейин Ребич бир зарбаси орқали дарвозани ишғол қилди!!!! 1:0!!!
24. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!!!! Романьолининг тўп узатишига Кастильехо етиб бора олмади. Бу вазиятда Сиригу тўпга пешвоз чиқди.

20. ЗАРБАААААА!!!!! Кастильехонинг зарбасини "Торино" посбони қайтарди!! Бироқ бу паллада унга тўп ошириб берган Златан оффсайдда қолиб кетганди.

19. Жаримадан узатилган тўпга Бремер боши билан зарба бермоқчи бўлди. Тўп Кастильехога тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

17. "Торино" жуда хавфли ҳужум уюштирди. Калабриянинг қанотидан Лукич тўпни марказга етказди. Белоттининг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

16. УХХХХХ!!! Кесье марказдан рақиб жарима майдончаси ичига тўпни Златанга қадар етказа олмади. Туринликлар ҳимоячиси тўпни қайтарди.

15. Беннасернинг бурчакдан узатган тўпига миланликлар зарба бера олишмади.

12. "Милан" яна чап қанотдан олдинга ўтди. Ребичдан ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди.

10. "Милан" чап қанотдан ҳужум уюштирди. Ребичнинг тўп узатиши Златанга қадар етиб бормади.

6. "Милан" босимни давом эттирмоқда. Златан дирижёрлигидаги жамоа бор эътиборни ҳужумга қаратган.

4. ЗАРБААААААА!!! Златаннинг зарбаси рақибига теккан ҳолда дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди!!! Ҳавфли зарба бўлганди. Бу паллада Кастильехога жароҳат етди. У майдонда ётибди.

3. Ҳозирча вазиятлар яратилганича йўқ. Томонлар марказда ўйнашмоқда.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!!!!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва А Серия мадҳияси янгради.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

+2   
18 фев 22:58:30
MURODOV MA'RUF MUHIDDINOGLOU
Fanat PSJ BvB Forever Myu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
bir vaqtlar shu Rebich Ravshan Ermatovni nimalar deb tanqid qilgani esizdami???
Ha esimda, u tanqid qilgan. Nima qilay endi, tanqid qilgan deb uni yomon ko'raymi? Men unaqa muhlislar toifasidan emasman do'stim, u tanqid qilgan bo'lsa o'ziga. Rebich nima qiladi kim u menga farqi yo'q. Men muhlislik qiladigan jamoaga foydasi tegadimi bo'ldi uning kimligi bilan ishim yo'q. Haliyam Rebich tanqid qilibdi, hozir bizning muhlislar Ravshan Ermatovni nimlar deb tashlamayapdi? Rebichning tanqidlaridayam asos bor sababi o'sha mundialda Ravshan Ermatov o'z darajasida emasdi, bilsangiz bor yo'gi ikkita uchrashuvni boshqargan edi.
   
19 фев 02:54:41
Fanat PSJ BvB Forever Myu
MURODOV MA'RUF MUHIDDINOGLOU фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ha esimda, u tanqid qilgan. Nima qilay endi, tanqid qilgan deb uni yomon ko'raymi? Men unaqa muhlislar toifasidan emasman do'stim, u tanqid qilgan bo'lsa o'ziga. Rebich nima qiladi kim u menga farqi yo'q. Men muhlislik qiladigan jamoaga foydasi tegadimi bo'ldi uning kimligi bilan ishim yo'q. Haliyam Rebich tanqid qilibdi, hozir bizning muhlislar Ravshan Ermatovni nimlar deb tashlamayapdi? Rebichning tanqidlaridayam asos bor sababi o'sha mundialda Ravshan Ermatov o'z darajasida emasdi, bilsangiz bor yo'gi ikkita uchrashuvni boshqargan edi.
haaa bilaman men uzim uchun qiziq bulgani sabab sizdan suradimda tanqid qilgani esizdami deb
   
19 фев 02:53:21
Fanat PSJ BvB Forever Myu
Acmilan 1899 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
milan sotib oliwiga nima aloqasi bor Ravwan ermatovni gapirgan busa
shunchaki aytdimda maylimi
   
19 фев 02:52:57
Fanat PSJ BvB Forever Myu
Red (United) фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ravshan Ermatovni gapirgan bo'lsa Milan sotib olmaslik kerakmi?
shunchaki aytdim da maylimi
   
18 фев 10:35:48
Maykl Diamond
Ha gap yo'q! Shunday ketishda davom etish kerak...
   
18 фев 08:49:50
Ixtiyorjon Axmedov
Yashavor Milan, Rebich yoryapti gap yo'q
   
18 фев 08:15:42
Milan madrid
Koz tegmasin zor ketyaypti rebich
   
18 фев 07:02:33
MILAN
Xarakat va xarajat qilsa yaxshi boladi
   
18 фев 06:16:52
Acmilan 1899
Fanat PSJ BvB Forever Myu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
bir vaqtlar shu Rebich Ravshan Ermatovni nimalar deb tanqid qilgani esizdami???
milan sotib oliwiga nima aloqasi bor Ravwan ermatovni gapirgan busa
   
18 фев 05:50:44
Red (United)
Fanat PSJ BvB Forever Myu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
bir vaqtlar shu Rebich Ravshan Ermatovni nimalar deb tanqid qilgani esizdami???
Ravshan Ermatovni gapirgan bo'lsa Milan sotib olmaslik kerakmi?
   
18 фев 05:19:50
Fanat PSJ BvB Forever Myu
MURODOV MA'RUF MUHIDDINOGLOU фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bo'ldi tamom! Rebichni transfer huquqini sotib olamiz!
bir vaqtlar shu Rebich Ravshan Ermatovni nimalar deb tanqid qilgani esizdami???
   
18 фев 04:49:10
Kweeen
Milan uchun xursaman va yana oldingi xamma sog'ingan Milan qaytishini kutib qolaman.
   
18 фев 01:54:45
MURODOV MA'RUF MUHIDDINOGLOU
Bo'ldi tamom! Rebichni transfer huquqini sotib olamiz!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг