А Серия клублари ФИФАнинг рухсатига қарамасдан РПЛдаги ўйинчилар билан шартнома имзоламасликка келишишди

Narzulla Saydullayev
23 мар 2022, 00:20
Россияда ўйнаётган футболчилар учун яна бир ёмон хабар.

А Серия клублари ўзаро келишувга эришишди. Улар ФИФАнинг рухсатига қарамасдан шу пайтга қадар РПЛда ўйнаб келган футболчилар билан шартнома имзолашмайди. Бу қарор лиганинг яхлитлигини кўрсатувчи белги бўлади.

Эслатиб ўтамиз, А Серия бундай қарорга келган ягона чемпионат эмас. Аввалроқ, Бундеслига клублари ҳам айнан шундай келишувга эришишганди.

Маълумот учун, клублар Россия чемпионатида ўйнаб, ўз шартномасини бекор қилган ўйинчиларни 7 апрелга қадар рўйхатдан ўтказишлари мумкин эди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›