UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  4 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  4 23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  18 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  3 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  9 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   102 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  2 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  70 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  3 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0

А Серия. "Беневенто" ўз уйида "Женоа"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов 58 дақиқа ўйнади Янгиликлар

А Серия. "Беневенто" ўз уйида "Женоа"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов 58 дақиқа ўйнади

Италия А Серияси 13-тур доирасидаги "Беневенто" - "Женоа" ўйини бўлиб ўтди.

"Беневенто" - "Женоа" 2:0

Гол: Инсинье (57), Сау (п, 89).

"Беневенто": Монтипо, Туйя, Глик, Барба, Летициа, Капрари, Хетемай, Импрота, Ионицэ, Инсинье, Лападула.

"Женоа": Перин, Бани, Гольданига, Масьелло, Чиборра, Лерагер, Стураро, Пьяца, Гильоне, Дестро, Шомуродов.


ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Беневенто

Роберто Инсинье - 57', Марко Сау - 89'

Серия А . 13-тур

20/12/2020, 19:00

0
:
2
Тугади

Дженоа

Стадион: Stadio Ciro Vigorito, 0 томошабин

Бош ҳакам: Antonio Giua

45'
90'
43'  Джанлука Капрари
57'  Роберто Инсинье
57'  Перпарим Хетемай
74'  Роберто Инсинье (Андрес Тельо)
79'  Джанлука Лападула (Джузеппе Ди Серио)
79'  Джанлука Капрари (Марко Сау)
80'  Алессандро Туйа (Дам Фулон)
89'  Марко Сау
13'  Маттиа Бани
58'  Элдор Шомуродов (Горан Пандев)
58'  Стефано Стураро (Иван Радованович)
58'  Леннарт Чиборра (Доменико Кришито)
67'  Эдоардо Гольданига
72'  Маттиа Дестро (Джанлука Скамакка)
75'  Эдоардо Гольданига (Давиде Дзаппакоста)
88'  Андреа Масьелло


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89. Сау 11 метрлик нуқтадан гол урди.

88. Пенальти. Сауни жарима майдончаси ичида йиқитишди.

85. Заппакоста узоқ масофадан зарба берди: кучли, аммо хавфсиз.

79. Зарба бериш бўйича устунлик "Беневенто" тарафида: 9-6

72. "Женоа"да ўзгариш: Скамакка Дестрони алмаштирди.

67. Навбатдаги сариқ карточка Гольданигага кўрсатилди.

64. "Женоа" ҳисобни тенглаштириш учун олдинга бормоқда, аммо ҳужумлар хавфли кўриниш олмаяпти.

58. Фаол ҳаракат қилаётган Элдор Шомуродов негадир алмаштирилди, унинг ўрнига Пандев туширилди. Бундан ташқари меҳмонлар сафида яна икки ўзгариш амалга оширилди: Кришито - Чиборра, Радованович - Стураро.

57. ГОЛ! Инсинье "Женоа" ўйинчиларининг бўш ҳаракатлари сабаб жарима майдончаси ичидан рақиб дарвозасини ишғол қилди.

53. Капрари гол урди, аммо унгача ҳакам қўполлик ишлатилгани сабаб ҳуштак чалиб бўлганди.

50. "Беневенто" таймни фаоллик билан бошлади, аммо иш сўнгги зарбагача етиб бормаяпти.

46. Иккинчи бўлим бошланди.


"Биринчи бўлим якунланди. Шомуродов катта интилиш билан мувозанатни бузишга ҳаракат қилмоқда. Биринчи таймда голлар урилмади. Олға йигитлар!" - деб ёзди "Женоа" матбуот хизмати.

 

БИРИНЧИ ТАЙМ ЯКУНЛАНДИ

45. Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берди.

43. Капрари ҳакамдан пенальти сўраб, эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан "сийланди".

42. Ҳозирча ўйинда хавфли вазиятлар кам, аммо Шомуродов ўйинда жуда фаол ҳаракат қилмоқда.

35. Шомуродов ҳимояда ҳам фаол. У рақибининг эҳтимолий хавфли зарбаси йўлига чиқиб, вазиятни бироз бўлса-да юмшатди.

32. Шомуродоооов!! Ҳамюртимиз ҳаводан узатилган тўпни тўхтатмасдан рақиб дарвозасига йўллади, аммо Монтипо супер зарбага жавобан супер сейв ижро этди!

28. Тўпга эгалик қилиш бўйича мезбонлар устунлик қилмоқда: 58% - 42%

23. Лападуланинг зарбаси ўта ноаниқ.

22. "Беневенто" яна "Женоа" жарима майдончаси яқинида стандартга эга бўлмоқда.

19. Пьяца Шомуродовнинг пасидан сўнг узоқ масофадан зарба бериб кўрди, аммо ноаниқ.

17. Ҳамюртимиз тўпни рақибдан олиб қўйганди, аммо кўп ўтмай унинг шериклари тўпни яна рақибга топшириб қўйишди.

16. Хавфли вазият! Стураронинг жарима зарбасидан узатган тўпини Шомуродов бош билан рақиб дарвозасига йўллади, аммо ноаниқ.

15. Шомуродов ҳозирги вазиятда марказда яхши ҳаракат қилиб, шерикларини тўп билан таъминлади.

14. Капрарининг зарба хавфли, аммо ноаниқ чиқди.

13. "Женоа" ўйинчиси Банига сариқ карточка кўрсатилди. Жарима майдончаси яқинида "Беневенто" яхши имкониятга эга бўлди.

12. Ўйиндаги илк хавфли ҳужумни "Беневенто" ташкил қилди: мезбонлар ўйинчисининг берган зарбасини Перин қийинчиликсиз эгаллаб олди.

8. Майдон эгалари мезбон сифатида биринчи бўлиб ўйнамоқчи, ҳозирча на меҳмонлар, на мезбонлар ҳужумга ўтишди. 

4. Ҳозирча ўйиннинг темпи юқори эмас. Мезбонлар тўпга эгалик қилмоқда, генуяликлар эса рақибга босим уюштиришга ҳаракат қилмоқда. 

1. Ўйинга старт берилди!



- Ҳайрли кеч! Барчангизни тез орада бошланадиган Италия чемпионати доирасидаги "Беневенто" - "Женоа" ўйинига таклиф этамиз. Эътиборлиси, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов генуяликлар таркибида асосий таркибда майдонга тушади ва баҳсни сизлар билан биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика