UZ

Сўнгги янгиликлар

09:19ФИФА яна бир терма жамоани дисквалификация қилиши мумкин  8 08:52Ла лиганинг энг кўп ҳақ оладиган футболчиси маълум. У — Мбаппе эмас  3 08:25Расман. «Боруссия» тўпурар ҳужумчи билан шартнома тузди  1 07:59Расман: Европа лигаси тарихидаги энг яхши тўпурар фаолиятини Саудияда давом эттиради  2 07:30Бугун «Мираброр Усмонов кубоги» старт олади  1 00:46Шмейхель "Селтик"да фаолиятини якунлаган Жо Харт ўрнини тўлдирди  3 00:29Маркос Льорентени кўриш учун салкам 10 минг км масофа босиб ўтган мухлис у билан учрашолмади  4 00:13Расман: Лени Йоро — "Манчестер Юнайтед" футболчиси!  4 23:52"Интер Майами" Месси иштирокида учинчи либосини намойиш этди  3 23:35Расман: Гринвуд — "Марсель" футболчиси!  1 23:13Норчаев дубль қайд этган баҳсда Ўзбекистон ОТЖ Янги Зеландияни мағлубиятга учратди  15 22:51"Реал Мадрид" "Ал Насср" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  6 22:38"Манчестер Сити" "Жирона" футболчисини таркибга қўшиб олди  6 22:14Расман: Микаутадзе — "Лион" футболчиси!  2 21:57Мбаппе "Реал"даги рақамини ўзгартирмоқчи  9

А Серия 31-тури қандай ўтди? Янгиликлар

А Серия 31-тури қандай ўтди?

Италия чемпионатида навбатдаги тур учрашувлари ортда қолди.

"Лацио" "Торино"га ютқазиб қўйди 

Лацио

Серия А . 31-тур

22/04/2023, 21:00

1
:
0
Тугади

Торино

Иван Илич - 43'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 48000 томошабин

Бош ҳакам: Davide Ghersini

45'
90'
48'  Алессио Романьоли
54'  Педро Родригес (Чиро Иммобиле)
54'  Матиас Весино (Маркос Антонио)
69'  Эльсеид Хюсай (Мануэль Лаццари)
69'  Патрик Габаррон (Николо Казале)
79'  Мануэль Лаццари
81'  Адам Марушич (Лука Пеллегрини)
25'  Кароль Линетти
43'  Иван Илич
43'  Никола Влашич
62'  Рикардо Родригес
63'  Вилфрид Синго
69'  Неманья Радоньич (Янн Карамо)
77'  Вилфрид Синго (Андре Гравийон)
78'  Андре Гравийон

Ўйиннинг 30-сониясидаёқ қанотдан узатмадан кейин Цаканья боши билан зарба берди, Милинкович-Савич эса катта қийинчилик билан хавфни бартараф этди. Кўп ўтмай, энди Проведель ўйинга қўшилди. Кипер Радоньичнинг зарбасини қайтарди. Шундан сўнг жамоалар бироз тинчланиб қолишди ва бўлим охирига яқин қайта жонланишди. Влашич тўпни Иличга етказди, унинг эса чамаси 35 метрлардан йўллаган зарбасини Проведель қайтара олмади. Биринчи бўлимда бошқа эътиборга лойиқ вазиятлар юз бермади. Илк ҳамла "бургутлар" учун энг хавфлисилигича қолаверарди. 

"Лацио" танаффусдан кейин ўйин темпини оширди, аммо "Торино" ҳам бунга тайёр эди. Влашичнинг узатмасидан кейин Санабрия зарба берди, Проведель ишончли ҳаракат қилди ва тўпни қайтарди. Майдон ташқарисидаги ноҳушликларни енга олган Чиро Иммобиле ўйинга қўшилди. Бироқ унда голли вазиятлар бўлмади. "Бургутлар" асосан узоқ масофалардан зарбалар орқали рақиб дарвозасига йўл излашарди. Комбинацион, аввалган тайёрланган ҳужумларни деярли кўрмасдик. Дарвозага аниқ борган 9 зарбанинг бор йўғи 3 таси жарима майдончаси ҳудудидан амалга оширилганди. "Торино" эса яна гол уриши мумкин эди. Натижада "буқалар" ҳақли ғалабага эришди, "Лацио" эса ҳужумдаги ўйини билан айниқса мухлисларини ранжитган ҳолда, "Наполи" чемпионлигини яқинлаштирди. 


"Наполи" сўнгги сонияларда ғалабани илиб кетди

Ювентус

Серия А . 31-тур

23/04/2023, 23:45

1
:
0
Тугади

Наполи

Джакомо Распадори - 90'

Стадион: Allianz Stadium, 39839 томошабин

Бош ҳакам: Michael Fabbri

45'
90'
23'  Мануэль Локателли
40'  Адриен Рабьо
60'  Фабио Миретти (Анхель Ди Мария)
60'  Филип Костич (Федерико Кьеза)
66'  Матиас Суле (Николо Фаджоли)
82'  Анхель Ди Мария
85'  Николо Фаджоли
89'  Анхель Ди Мария
90'  Аркадиуш Милик (Душан Влахович)
68'  Ирвинг Лосано (Элиф Элмас)
68'  Танги Ндомбеле (Петр Зелиньский)
86'  Хвича Кварацхелия (Джакомо Распадори)
90'  Джакомо Распадори
90'  Элиф Элмас
90'  Станислав Лоботка (Амир Ррахмани)
90'  Андре-Франк Замбо-Ангисса

Ўйин муросасиз курашлар билан бошланди ва иш чинакамига хавфли вазиятгача етиб бормасди. Биринчи бундай ҳолат сифатида бўлим охирига яқинлашиб қолганда Хвича жарима зарбасидан йўллаган тўпини эслаш мумкин. "Ювентус" эса рақиб дарвозаси томон зарба беришга шошилмасди.

Танаффусдан кейин "Наполи" ҳужумларига ранг-баранглик қўшилди. Аввалига яна ўша Хвича яқин бурчакни нишонга олди, Перин тўпни қайтарди. Кўп ўтмай, Осимхен ҳимоячилар тақибидан қочиб, берган зарбасига бироз аниқлик етишмади. Виктор кейинги вазиятда рақибларидан чаққонроқ эди, аммо мўлжалда адашди. "Кекса синьора" эса ҳамон пассив ва Мерет амалда ишсиз қолиб кетарди. Ўйин сўнггига яқин қолганда, Ди Мария қарши ҳужумга қочиб кетди ва гол урди, бироқ ҳакам такрорий лавҳада аввалроқ ўйин қоидаси бузилгани кўрди ва голни инобатга олмади. Ҳал қилувчи вазият эса қўшиб берилган дақиқаларда юз берди. Эльмас тўпни жарима майдончасига ташлаб берди, Распадори эса идеал зарба билан дарвозани ишғол қилди. "Наполи" ғалаба қозонди ва кейинги турдаёқ чемпионликни расмийлаштириши мумкин. «Ювентус" эса А Серияда қаторасига 3-учрашувда ҳам ғалаба қозонолмади.


"Аталанта" "Рома"ни мағлуб этди

Аталанта

Марио Пашалич - 39', Рафаэл Толой - 74', Тен Копмейнерс - 84'

Серия А . 31-тур

24/04/2023, 23:45

1
:
3
Тугади

Рома

Лоренцо Пеллегрини - 83'

Стадион: Gewiss Stadium, 19445 томошабин

Бош ҳакам: Massimiliano Irrati

45'
90'
27'  Джан Пьеро Гасперини
30'  Мартен де Рон
39'  Марио Пашалич
39'  Дуван Сапата
73'  Берат Джимшити (Хосе Паломино)
74'  Рафаэл Толой
81'  Йоаким Меле (Мерих Демирал)
81'  Марио Пашалич (Расмус Хойлунд)
84'  Тен Копмейнерс
86'  Хосе Паломино
90'  Тен Копмейнерс
90'  Дуван Сапата (Луис Муриэль)
90'  Эдерсон (Брэндон Соппи)
60'  Ола Солбаккен
64'  Эдуардо Бове (Неманья Матич)
64'  Никола Залевский (Леонардо Спинаццола)
64'  Джанлука Манчини (Пауло Дибала)
65'  Ола Солбаккен (Стефан Эль-Шаарави)
81'  Тэмми Абрахам (Андреа Белотти)
83'  Лоренцо Пеллегрини
83'  Андреа Белотти

Ўйин старти анча сокин руҳда кечди ва илк хавфли вазият 30 дақиқа ўтибгина юзага келди. Абрахам жарима майдончаси ичида Скальвини билан курашдан кейин йиқилиб тушди, бироқ ҳакам италиялик футболчи қоидани бузмаган деб ҳисоблади. "Аталанта"нинг биринчи хавфли вазияти эса гол билан якунланди. Сапата жарима майдончаси бурчагида ҳимоячи билан курашди ва тўпни Пашаличга етказди, ярим ҳимоячи эса биргина уриниш билан уни тўрга йўллади. Ундан кейин танаффусгача дарвозалар олдида ортиқ вазиятлар юзага келмади. 

Танаффусдан кейин Дибала майдонга туширилди ва айнан у Спортьелло дарвозаси олдида хавф туғдира бошлади. "Рома" турли усуллар билан ҳужумлар уюштирди, голни эса "Аталанта" уриб кетди. Бурчак зарбасидан кейин тўп Толойга келиб тушди ва Рафаэл усталик билан тўққизликни нишонга олди. "Рома" таслим бўлишни ўйламасди ва темпни оширди. Кўп ўтмай бу ўз самарасини берди. Белотти тўпни Пеллегринига етказди, ярим ҳимоячи эса жарима майдончасига кирмай, кучли ва аниқ зарба йўллади. Бир қарашда голдан руҳланган "Рома" янада кучлироқ босим билан олдинга борадигандек эди, аммо бир дақиқа ўтар-ўтмас римликлар аҳмоқона гол ўтказиб юборишди. Руй Патрисио оддий вазиятда тўпни ушлаб қола олмади, охиригача прессинг қилган Компейнарс бемалол бўш қолган дарвозани пойлади. Бу гол "Рома"ни батамом синдирди ва Моуриньо шогирдлари рақибга буёғига ортиқча муаммо туғдирмади. "Аталанта" етакчиларга яқинлашиб олди, "Рома" эса ўз вазиятини ёмонлаштирмоқда.


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика