UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  89 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  5 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   14 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Алиризо Фағони Ўзбекистон учун қанчалик омадли ҳакам? Янгиликлар

Алиризо Фағони Ўзбекистон учун қанчалик омадли ҳакам?

Эртага ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Ушбу ўйинни эронлик Алиризо Фағони бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Биз Ўзбекистон терма жамоалари ва клублари иштирокидаги мана шу ҳакам бошқарган ўйинларни эслашга қарор қилдик.

2010 йил Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда Осиё чемпионати финал босқичида иштирок этганди. Алексей Евстафеев бошчилигидаги жамоанинг 3та ўйинида Фағони бош ҳакам бўлган. Гуруҳ босқичидан ўрин олган Индонезия (3:0) ва Тожикистон (8:1) ўйинларида вакилларимиз йирик ҳисобларда ютишган. Финалда эса Ўзбекистон КХДР ўсмирларига 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйишган. Ўша ўйинда ҳакам Сардор Раҳмонов ва Аббос Махсталиевга қизил карточка кўрсатган эди.

Лондондаги Олимпиада ўйинларига саралаш баҳсларида Ўзбекистон плей-оффда Сурияга қарши ўйнаганди. Вакилларимизнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган ўйинда Фағони ҳакамлик қилган эди.

2011 йил ЖЧ-2014 саралаши доирасида КХДР - Ўзбекистон учрашувида ҳам айнан эронлик мана шу ҳакам ишлган экан. Ўша ўйинда Александр Гейнрихнинг урган голи Ўзбекистонга сафарда ғалаба келтирган эди - 1:0.

Фағони бошқарган яна бир ўйин 2014 йил ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финалида кузатилган. Александр Мочинов бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоамиз Сурияга қарши майдонга тушган ва кучли ёмғир остида ўтган баҳсда 2:5 ҳисобида ютқазиб қўйишганди.

Эронлик ҳакам "Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги иккита ўйинини бошқарган. 2013 йил гуруҳ босқичида "қалдирғочлар" Тошкентда "Поханг Стилерс" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашганди. 2015 йилнинг февраль ойида Тошкентда "Ал Жазира" билан плей-офф учрашуви ўтказилганди. Ўша ўйин "Бунёдкор"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаганди.



Ўзбекистон - КХДР
12 ноябрь 2015 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:00
Бош ҳакам:
Алиризо Фағони (Эрон)
Қанот ҳакамлари: Ризо Сухандон, Муҳаммадризо Мансури (иккиси Эрон)
Захира ҳаками: Мовуд Бонядифард (Эрон).
Назоратчи: Салим Сайид Алсувайди (БАА).
Комиссар: Салмон Муҳаммад Намшан (Саудия Арабистони).


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика