7 февраль куни УЕФА президентилиги учун сайлов бўлади
08 ноя 2018 18:45
Янгиликлар
7 февраль куни УЕФА президентилиги учун сайлов бўлади
Кечаги кун, 7 ноябрь УЕФА президентлигига ўз номзодини қўйиш учун сўнгги муддат эди.
Бу жой учун фақат бир киши - Александр Чеферин ариза топширди. УЕФА президентлиги учун сайлов 2019 йил 7 февраль куни Римдаги конгрессда бўлиб ўтади.
Чеферин 2016 йил УЕФА президенти этиб сайланган. У 55та овоздан 42тасини йиғди ва голландиялик Михаэль ван Прагни мағлуб этди.
УЕФАнинг аввалги раҳбари Мишель Платини 2 йил олдин ўз вазифасини тарк этган эди.
Фикрлар