52 ёшли футболчи "Йокогама" билан янги шартнома имзолади

Alisher
11 янв 2020, 15:50
Кадзуйоси Миура фаолиятини "Йокогама"да давом эттиради.

Февралда 53 ёшни қаршилайдиган япониялик ўйинчи клуб билан шартномасини яна бир мавсумга узайтирди.

Бу футболчи учун 35-мавсум бўлади (!)

Бундан ташқари, Миура 2007 йилдан буён Япониянинг олий дивизионида ўйнайдиган "Йокогама" шарафини ҳимоя қилади.

Миура профессионал фаолиятини 1989 йилда бошлаган ва у тарихдаги энг ёши катта профессионал ўйинчидир.

У Италия А Сериясида ўйнаган илк япониялик футболчи бўлган. У 1994 йилда ижара асосида "Женоа" шарафини ҳимоя қилган.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/yokohama_fc