
Февралда 53 ёшни қаршилайдиган япониялик ўйинчи клуб билан шартномасини яна бир мавсумга узайтирди.
Бу футболчи учун 35-мавсум бўлади (!)
Бундан ташқари, Миура 2007 йилдан буён Япониянинг олий дивизионида ўйнайдиган "Йокогама" шарафини ҳимоя қилади.
Миура профессионал фаолиятини 1989 йилда бошлаган ва у тарихдаги энг ёши катта профессионал ўйинчидир.
У Италия А Сериясида ўйнаган илк япониялик футболчи бўлган. У 1994 йилда ижара асосида "Женоа" шарафини ҳимоя қилган.



