50 нафар мухлис машғулот базасида футболчиларни калтаклади (ФОТО+ВИДЕО)

Aslanov Jasurbek
16 май 2018, 12:49
Лиссабоннинг "Спортинг" клуби футболчилари ўз машғулот базасида ишқибозлар томонидан калтакланди.

Мухлислар жамоа бош мураббийи Жорже Жезуш ва унинг ёрдамчиси Рауль Хосени ҳақоратлашган. "Спортинг"нинг баъзи футболчилари жиддий шикастланишди. Энг кўп зарар кўрган Бас Дост бўлди, ишқибозлар бир неча бор унинг бошига зарба беришди.


Айни дамда маҳаллий полиция 15 кишини ҳибсга олган.

Футболчиларнинг таъкидлашича, воқеада клуб раҳбарияти айбдор: Улар ўйинчиларнинг хавфсизлигини таъминлаб бера олишмади. Энди футболчилар мамлакат Кубоги финалида иштирок этишдан бош тортишмоқда.

TAS-IX

Кўчириб олиш (скачать)


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: O Jogo