Озарбайжон клуби Умарали Раҳмоналиевни сотиб олмоқда

Sherzod Nurmatov
2 янв 2026
Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев "Сабаҳ"да қолади.

Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди. 

"Сабаҳ" Умарали Раҳмоналиевни "Рубин"дан сотиб олишга яқин. Озарбайжон клуби футболчини ўзида сақлаб қолмоқчи. 

Раҳмоналиев "Рубин"га қайтмайди", – дейилади хабарда.

Аввалроқ унинг "Сабаҳ"даги ижара муддати ниҳоясига етгани ҳақида маълум қилган эдик.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia