Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"

Sherzod Nurmatov
30 окт 2025, 12:54
Ўзбекистон Кубоги финали доирасидаги "Пахтакор" – "Бухоро" (1:0) учрашувига оид мунозаралар давом этади.

Бу гал таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидовнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

"Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди, буни-ку билардик. Лекин кубок йўлида камида "Пахтакор"дан оғир йўлни шараф билан босиб ўтган "Бухоро"ни нима билан овутишаркан, ҳайронмиз. 

Ёмон томони, хато инсон фактори бўлиши мумкин, лекин аксар одам буткул бошқача талқин қилади. Алам қиладигани ғолиб жамоага. Кўнгилдагидек нишонлай олмайди ҳам. Эҳ…", – деди Хайрулла Ҳамидов.

Аввалроқ баҳсни шарҳлаб борган Отабек Жўраев баҳс хусусида фикрларини билдирган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›