Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"
30 окт 12:25
Янгиликлар
Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"
Хўп. Ўзбекистон Кубоги 2025 финали ҳақида, эхпресс фикр:
1. "Пахтакор" учрашувдан олдин яққол фаворитдек кўринди. Аммо ўйин шуни яна кўрсатдики финалда фаворит бўлмайди. Тошкентликлар бир ярим соат давомида роса қийналиб биронта хавфли вазиятни яратишмади. Гол эса рикошет эвазига содир бўлди.
2. "Бухоро" мавсумдаги ўзининг энг зўр ўйини намойиш этди. Тағин кимга қарши — деярли Ўзбекистон термасига. Мураббийлар штаби дядя Саша бошчилигида ажойиб тайёргарлик кўрди. Футбол ҳам тактик-пактик ҳам юрак билан ўйналди. Ўйинчиларнинг кўз ёши — алоҳидаги ҳикоя.
3. Ҳакамлик, афсус, асосий планга чиқди. Арбитрларга кўп саволлар бор. Тан оламан мен ҳеч ким эмасман, аммо фикримни айтаман — 1. пеналти берган бўлардим; 2. қизил карточка кўрсатардим; 3. голни бекор қилардим. Аммо ҚК кўрсатмаганимда, бошим кетса ҳам, голни инобатга олардим.
4. ПФЛ яна бир қадам олдинга ташлади. Ўйинни ташкил этиш, аренани танлаш, трансляция, ижтимоий тармоқлардаги фаоллик ва ҳоказо — барчаси янги даражада. Фақат чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман.
5. Хуллас. "Пахтакор"га табрик: ҳакамлик масаласи ғалаба қозонган жамоанинг муамоси эмас. "Бухоро"га респеcтише: Хомяковликлар Ўзбекистон термасининг иккинчи таркибига қарши тенг ўйнайди. Финалда ёрқин ўйин бўлган бўлмаса-да, тўқнашув жанговор тарзда болиб ўтди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар