⭐️ 39 ёшли дарвозабон, захирадан тушиб гол+пас қилган футболчи, 90+5-дақиқада урилган супергол. Пролигада 3-турнинг энг яхшилари аниқланди

admin
18 апр 2026, 18:25
15-17 апрель кунлари Ўзбекистон Пролигасида 3-турдан ўрин олган 6 та ўйин бўлиб ўтди.

Championat.asia сайти турнинг энг яхшиларини аниқлади.

Тур голи - Сирожиддин Башриддинов (“ФарДУ”)

“ФарДУ” бу тур Ғузорда “Шўртан” билан тўқнаш келиб, жанговар дуранг ўйнади (2:2). Баҳснинг 90+5-дақиқасида ярим ҳимоячи Сирожиддин Башриддинов жарима тўпидан чиройли гол урди. Айнан шу гол “ФарДУ“ни мағлубиятдан қутқариб қоди. Дарвозабон бу зарба олдида шунчаки ожиз қолди. Мазкур гол Championat.asia сайти талқинида тур голи сифатида эътироф этилди.

Pro liga eng Tur goli копия (2).jpg

Тур дарвозабони — Сардор Қобулжонов ("Каттақўрғон")

"Каттақўрғон" клуби бу тур Тошкентда “Ғазалкент” меҳмони бўлди ва ғалабага эришди (2:0). Учрашув давомида меҳмонлар посбони, тажрибали Сардор Қобулжонов бир қатор сейвларни амалга оширди ва ғалабага муносиб ҳисса қўшди. 39 ёшли посбон ҳақли равишда тур дарвозабони номига лойиқ кўрилди.

Pro liga eng yaxshi darvozabon копия (2).jpg

Тур мураббийи — Ёрқин Назаров (“Каттақўрғон”)

Юқорида ёзилганидек “Каттақўрғон” бу тур янги ташкил этилган ва ёш футболчилардан иборат бўлган “Ғазалкент” билан рўбарў келиб, ишончли ғалабага эришди (2:0). “Бунёдкор” стадионида кечган баҳс тақдирини Ёрқин Назаров амалга оширган битта ўзгариш ҳал қилди десак бўлади. Бу ўзгариш ҳақида қуйироқда ёздик. Шундай қилиб, Championat.asia сайти айнан Назаровни тур мураббийи деб топди.

Pro liga eng yaxshi murabbiy копия (2).jpg

Тур футболчиси — Иззатилла Абдулҳақов (“Каттақўрғон”)

Ёрқин Назаров амалга оширган ўзгариш айнан Иззатилла Абдулҳақов бўлди. 46-дақиқада захирадан тушган Абдулҳақов 55-дақиқада Франсис Нархга голли узатма берди. 72-дақиқада ўзи рақиб дарвозасини ишғол қилди. Қисқа вақт ичида гол+пас амалга оширган Иззатилла Абдулҳақов championat.asia талқинига кўра, тур футболчиси дея эътироф қилинди.

Pro liga eng yaxshi futbolchi копия (3).jpg

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф
Манба: championat.asia