UZ

Сўнгги янгиликлар

09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  1 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  8 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  54 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  8 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  10 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  9 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  5

МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан Янгиликлар

МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан

Ҳимоячи Манчестер клуби билан битимни чўзиш эҳтимоли мавжуд.

"Манчестер Юнайтед" 33 ёшли таянч ярим ҳимоячиси Каземиро билан 2026 йил ёзида тугайдиган меҳнат шартномасини узайтириш имкониятини инкор этмаяпти. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, агар бразилиялик футболчи "қизил иблислар" сафида қолишни истаса, маошининг камайтирилишига рози бўлиши керак бўлади. МЮ Давид де Хеа, Рафаэль Варан ва Маркус Рашфорднинг жамоадан кетишидан сўнг, маошлар рўйхатини қисқартиришни давом эттириш ниятидалар. Ҳозирги пайтда 33 ёшли ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"да энг юқори маош оладиганлар қаторига киради.

Таъкидланишича, Каземирога Бразилия ва Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ярим ҳимоячи клуб сафида 2022 йил ёзидан бери тўп сурмоқда. У жорий мавсумда Англия чемпионатининг 6 та ўйинида иштирок этиб, 1 та гол урган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
15 окт 17:41:49
Mansur Xurramov
Мен булганимда кетардим. Чунки Каземиро хеч нарсани исботлаши шартмас. Факат сокка киладиган даврда. Мю ни инкирози унга кизик деб уйламайман. Мю ни рахбариятида эса факат дураклар йигилган
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика