UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11"Тоттенхэм" устози ярим йилга чидади холос  2 14:44"Манчестер Сити" ҳимоячиси ва ярим ҳимоячиси "Эвертон"га ўтиши мумкиин  0 14:31Ҳожиакбар Алижонов "Пахтакор"да қолди: Янги шартнома 2027 йил якунигача  1 14:10"Хоразм" собиқ посбони, МТЖ собиқ ҳимоячиси ва "Қизилқум" ярим ҳимоячиси — "Каттақўрғон"нинг янги футболчилари  0 13:49САфарда "Нефтчи" Грузия клубини йирик ҳисобда мағлуб этди + Исломбек Исмоиловдан интервью  1 13:35"Арал" назорат учрашувида "Каттақўрғон"дан устун келди  0 13:35"У асабимга тегяпти!" Руни МЮнинг соч олдирмаётган машҳур мухлисини танқид қилди  1 13:20Исломбек Исмоилов: "Перица қишдаги охирги трансфер"  0 13:08"Андижон" бош директори: "Биз тасодифий эмас, аниқ таҳлил асосида трансфер қиламиз"   1 12:35Винисиус ўзининг ресторанида "Реал" футболчиларини меҳмон қилди  1 12:25Бугун "Динамо" Арманистоннинг 13 карра чемпионига қарши ўйнайди  1 11:15Арбелоа "Реал"да футболчилар "диктатураси"дан азият чекмоқда  9 10:55Роберто Де Дзерби "Марсель"ни тарк этишга қарор қилди  2 10:25ОЧЛ-2. "Пахтакор" собиқ футболчисининг дубли жамоасига ғалаба келтирди  6 10:04"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Максим Шацких жамоасида  0

Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда Янгиликлар

Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда

"Спортинг" ҳужумчиси Виктор Гёкереш Португалия клубининг қаршиликларига қарамай, Лондоннинг "Арсенал" клубига ўтиш бўйича музокаралар олиб боришда давом этмоқда.

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага кўра, Гёкереш МЮга ўтиш таклифини рад этган ва Манчестер клуби вакилларига "Арсенал"да ўйнашни истаётганини айтган. 27 ёшли швецияликнинг келажаги номаълумлигича қолмоқда.

"The Athletic" нашри ўтган ҳафта Гёкереш "Арсенал"га ўтишга рози бўлгани ва "Спортинг"ни тарк этгани ҳақида хабар қилганди. Бироқ "Спортинг" келишувга тўсқинлик қилишга муваффақ бўлди. Клуб раҳбарияти Гёкерешнинг трансфери учун камида 80 миллион евро талаб қилмоқда, "Арсенал" бундай суммани тўлашга тайёр эмас.

Гёкереш ўтган мавсум Лиссабон клуби сафида 52 ўйинда майдонга тушиб, 54 та гол урган ва 13 та голга ассистентлик қилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика