

Мундиалга тайёргарлик кўрадиган миллий жамоа Марсело Бьелса қўл остидаги Уругвай термаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши кутилмоқда.
Ўзбекистон олдин ҳам 2018 ва 2019 йилларда Уругвайга қарши учрашувларда қатнашган. Ҳар икки учрашувда КОНМЕБОЛ аъзоси 3:0 ҳисобида зафар қучган.
Аввалроқ Тимур Кападзе шогирдлари октябрь ойидаги ФИФА кунларида Аргентина билан тўқнаш келиши ҳақида хабар берилган эди.



