

Ушбу тайёргарлик жараёнида "оқ бўрилар" бир қатор кучли ва дунёнинг топ терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши кўзда тутилган.
Championat.asia маълумотларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Аргентинага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин Аргентинада бўлиб ўтиши режалаштирилган.
ФИФА эълон қилган тақвимга эътибор қаратсак, ўйин 20-28 октябрь саналари оралиғида ўтади. Маълумот учун, Аргентина амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланади.

Ўзбекистон бунга қадар Жанубий Америка қитъасидан Венесуэла, Боливия, Уругвай билан куч синашган.



