UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  2 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  1 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  0 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  6 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  24 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  1 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  4 18:27"Бунёдкор" Дания жамоасига имкониятни бой берди  1 18:05Гвардиола: "Ҳусановнинг ҳолати яхши. У ўйнашга тайёр"  11 17:50"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" АПЛда ўйнаётган хавбекнинг трансферини кўриб чиқмоқда  1 17:26​Фарғона вилояти ҳокими кубоги тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:05САфарда "Сурхон" меҳмони. Термиз клубининг бу йилги мақсади маълум   1 16:42Африка Миллатлари Кубоги соврини қамоқхонада?!  0 16:19Абдуғафур Ҳайдаров янги мавсумни Про лига жамоасида бошлайди  2 15:57Чемпионлар Лигаси финали учун тўп тақдим этилди  5

Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади Янгиликлар

Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади

"Реал" аъзоси Лукас Васкес 2024/2025 йилги мавсум охирида клуб билан хайрлашади.

Бу маълумотни инсайдер Фабрицио Романо тарқатди. 33 ёшли испаниялик эркин агентга айланади, бироқ кетишидан олдин у АҚШда ўтказиладиган 2025 йилги КЖЧда "қаймоқранглилар" сафида ўйнашга улгуради.

Ўйинчининг "Реал" билан хайрлашувига "Ливерпул"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольднинг тез орада сотиб олиниши сабаб бўлди. 

Лукас Васкес "Реал" тарбияланувчиси бўлиб, клубга 2007 йилда, 16 ёшида келиб қўшилган. Унинг мадридликлардан ташқаридаги ягона мавсуми 2014/2015 йилларда "Эспаньол"га ижарага берилган пайтга тўғри келади.

Васкес мадридликлар асосий жамоаси сафида 398 расмий ўйин ўтказиб, 38 та гол урган ва 73 та голли узатмани амалга оширган.

Васкеснинг кетиши бутун бир даврнинг якунига етганини англатади–- футболчи "қироллик клуби"да деярли йигирма йил ҳаракат қилиб, замонавий тарихининг ажралмас қисмига айланди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика