"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи
09 май 2025 11:19
Янгиликлар
"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи
"Барселона" яқин келажакда ўнг қанот ҳимоясини кучайтириши мумкин.
Sport.es маълумотига кўра, "кўк-анорранглилар" "Интер"дан Дензел Дюмфрисни сафига қўшиб олишни истамоқда.

Қизиғи шундаки, Чемпионлар Лигаси ярим финалида "Барселона"га қарши ўйинда 29 ёшли Дюмфрис бешта самарали ҳаракати билан ажралиб турди – иккита гол урди ва жамоадошларига учта пас узатди. Дюмфрис "Интер"да бутун ўнг қанот бўйлаб ҳаракат қилади – ҳимоядан то ҳужумгача.
Шу билан бирга, таъкидланишича, "Барселона"нинг шорт-листида бошқа ўнг қанот ҳимоячилари – Жереми Фримпонг ("Байер"), Додо ("Фиорентина") ва Вандерсон ("Монако") ҳам бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар