Остон Ўрунов болаликдаги устозига машина совға қилди
14 апр 2025 17:18
Янгиликлар
Остон Ўрунов болаликдаги устозига машина совға қилди
Куни кеча ўзининг 70 ёшлик юбилейини нишонлаган мураббий Темур Олимхўжаев шогирдларидан бири ҳисобланган Остон Ўруновдан ажойиб ҳадяни қабул қилиб олди.
"Футбол Экспресс" хабарига кўра, миллий терма жамоанинг етакчиларидан бири Остон Ўрунов ўсмирлик чоғидаги устозига Cobalt автомашинасини совға қилган.

Темур Олимхўжаев 1975–1979 йилларда "Пахтакор" футбол клубида тўп тепган. 1979 йилда футболчилик фаолиятини якунлаб, болалар футболи мураббийи сифатида иш бошлаган. 2002 йилда Виктор Борисов ва Темур Олимхўжаев бошчилигида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тарихда илк бор U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олган. Темур Туробович 2016 йилда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси билан Осиё Кубогида иштирок этган. Шунингдек, бир неча бор "Йилнинг энг яхши болалар футболи мураббийи" деб топилган.
Ўхшаш янгиликлар
11:28
Терма жамоалар ва клубларни қўллаб-қувватлашнинг янги молиявий механизмлари ишлаб чиқилмоқда 0
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар