UZ

Сўнгги янгиликлар

03:25А Серия. "Интер" "Лечче"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:10Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Кёльн"ни мағлубиятга учратди  2 03:00"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!  103 03:00Англия лига кубоги ярим финалининг илк учрашувида "Арсенал" "Челси"ни мағлубиятга учратди. Гарначонинг дубли етарли бўлмади  18 01:15Кроос "Барселона" ҳақида: "Улар ҳеч қандай халқаро соврин юта олишмайди"  19 00:50ESPN талқини бўйича АПЛ тарихидаги энг яхши трансферлар рўйхати тузилди. Анри биринчи ўринда, Роналду эса...  5 00:25Диалло ва Мбемо Африка Кубогидан қайтиб, МЮ машғулотларида иштирок этишди  1 00:18Африка Миллатлар кубоги. Нигерия ва Марокаш финал учун жанг қилишмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:06Сенегал ва Миср учрашувида Африка Миллатлар кубогининг илк финалчиси маълум бўлди  2 23:28БАА. Ғаниев тўлиқ ўйнаган учрашувда "Ал Батеҳ" "Шаржа"ни мағлубиятга учратди  0 23:04"Барса" топ-5 чемпионатда ўйнаётган тарбияланувчилар сони бўйича пешқадам, кейинги ўринда "Реал" ва ПСЖ  9 22:30“Яйпан Фарғона” футбол клубининг майдони ва инфратузилмасини Про лига даражасига олиб чиқиш ишлари бошланди  4 22:04"Пахтакор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  4 21:31Расман: Конор Галлахер "Атлетико"дан "Тоттенхэм"га ўтди. Трансфер суммаси аниқ  1 21:02Хитой U-23 термаси бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг охирги йиллардаги натижалари барчасини айтиб турибди. Уларга қарши жанг қиламиз"  13

Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олдими? Янгиликлар

Ҳусниддин Алиқулов жароҳат олдими?

Сал аввал Туркия Суперлигаси 28-туридан ўрин олган "Ризеспор" – "Бодрумспор" учрашуви якунига етди.

Баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 22-дақиқада Ҳусниддин Алиқулов автогол муаллифига айланган бўлса, 62-дақиқада Энис Барди ҳисобни оширувчи голни урди.

Қайд этиш жоиз, Жозе Моуриньюнинг собиқ ёрдамчиси Жозе Мораиш қўл остидаги "Бодрумспор" 7 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда, шунингдек, ўз дарвозасидан тўп ҳам олиб чиққани йўқ. 

Ушбу баҳснинг Ўзбекистон МТЖ учун нохуш томони бор. Сабаби 45+1-дақиқада "Ризеспор" ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ҳаводаги курашда рақиб билан тўқнашиб кетиб, жиддий шикастланди ва ўз ўрнини Атилла Мочига бўшатиб берди. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, ўзбекистонлик ҳимоячининг бурни синган бўлиши мумкин. 

Алиқулов ўтган йили Осимхен билан тўқнашиб, ёноқ суягини синдириб олган ва ўйинларда ниқоб тақиб ҳаракатланишга мажбур бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичида 20 март куни Тошкентда Қирғиз Республикаси билан, 25 мартда эса Теҳронда Эрон билан рўбарў келади. Алиқулов мазкур беллашувлар учун Тимур Кападзе томонидан чақирув олган эди.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика