UZ

Сўнгги янгиликлар

00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  0 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди  0 00:05"Лион" — ПСЖ. Кварацхелия, Дембеле ва Барколя асосий таркибда  0 23:47"Кальяри" — "Ювентус". Йилдиз ва Влахович асосий таркибда  0 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  1 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  176 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  5 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  0 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  63 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  5 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  5 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  418

U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги чорак финалидан ўрин олган учрашув якунланди.

Корея Республикаси – Ўзбекистон 3:3

Ҳакамлар: Қосим Матар Ал Хатми, Носир Салим Амбусаиди (иккаласи Ўмон), Ҳайдар Абдулҳасан Али Убайди, Заид Тамер Муҳаммад (иккаласи Ироқ). 

Назоратчи: Рюжи Сато (Япония). 

Комиссар: Язин Буҳори (Сингапур).

Голлар: 0:1 – 18, Асилбек Жумаев (Далер Тўқсонов), 1:1 – 26, Шин Мин Ҳа, 2:1 – 56, Шин Минха (Юн Дуянг), 3:1 – 61, Ким Таэвун (Ли Геонхи), 3:2 – 90, Муҳаммадали Ўринбоев (Оллоберган Каримов), 3:3 – 90+4, Абдуғафур Ҳайдаров (Муҳаммадали Раимов).

Корея Республикаси: 23.Хон Сён Мин, 4.Чо Хеону, 5.Ким Геол (12.Пак Сеунгнсу, 71), 7.Сон Сёнмин (6.Ким Хожин, 89), 10.Ким Таэвун, 13.Ли Чангву, 14.Баэк Миню (9.Ха Жаэнгву, 71), 15.Ли Геонхи, 16.Ким Сеожин, 20.Шин Минха, 22.Юн Дуянг (11.Кан Жухеок, 89).

Захира: 1.Пак Санюн, 21.Ким Минсу, 2.Баэ Хюнсео, 3.Шим Еонвон, 8.Сун Шин, 17.Жин Таехо, 18.Ли Ечан, 19.Ким Хюнву.

Ўзбекистон: 12.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Саидхон Ҳамидов (4.Ғиёс Ризоқулов, 82), 5.Азиз Тўлқинбеков (16.Муҳаммадали Раимов, 60), 6.Равшан Хайруллаев (17.Оллоберган Каримов, 70), 7.Далер Тўхсанов (11.Мурод Комилов, 60), 9.Саидумархон Саиднуруллаев (18.Наримон Аҳмаджонов, 82), 10.Муҳаммадали Ўринбоев, 13.Беҳруз Жуматов, 20.Дилшод Абдуллаев, 22.Асилбек Жумаев (3.Муҳаммадали Зоҳидов, 117), 23.Абдуғафур Ҳайдаров.

Захира: 1.Максим Муркаев, 8.Амирбек Саидов, 14.Озодбек Қурбонов, 15.Лазиз Мирзаев, 19.Рустам Фомин, 21.Самандар Муродбоев.

Огоҳлантиришлар: Далер Тўқсонов (55), Абдуғафур Ҳайдаров (57), Юн Дуянг (65), Ли Геонхи (67), Ха Жаэнгву (96).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Корея Республикаси ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Ўзбекистонлик футболчиларга эса мардонавор ўйин учун ташаккур изҳор қиламиз.

Пенальтилар серияси

Корея Республикаси: ✅❌❌✅✅

Ўзбекистон: ❌❌✅❌

120. Экстра-тайм якунланди. Пенальтилар сериясига навбат.

118. Зарба! Ха Жаэнгвунинг рақиб жарима майдонида бош йўллаган зарбасини Собиров ушлаб олди.

117. Ўзбекистон терма жамоаси ўзгаришга қўл урди.

115. Пак Сеунгнсунинг зарбасини рақиб ҳимоячиси "блок" қўйди.

110. Ҳайдаровнинг бош билан йўллаган зарбасини рақиб посбони хотиржамлик билан эгаллаб олди.

106. Тўртинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

105. Учинчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

102. Жумаев жароҳат олган кўринади, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

98. Зарба! Ҳайдаровнинг уринишидан сўнг Хон Сён Мин тўпни эгаллаб олди.

96. Ха Жаэнгву ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

94. Абдуллаев шифокорлардан тиббий ёрдам олмоқда.

92. Зарба! Комиловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Корея дарвозабони қийинчилик билан қайтарди.

91. Қўшимча бўлимларнинг биринчиси бошланди.

Учрашувнинг асосий вақти якунланди. Қўшимча бўлимлар гувоҳига айланамиз.

90+4. ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Абдуғафур Ҳайдаров сўнгги сонияларда ҳисобни тенглаштирди!90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ўринбоев ҳисобдаги фарқни қисқартирди!89. Корея таркибида икки ўзгариш содир бўлди.

85. Зарба! Собиров рақиб ҳужумчиси билан яккама-якка вазиятда жамоаси жонига ора кирди.

84. Ўзбекистонликларнинг стандарт вазияти самарасиз якунланди.

82. Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

79. Ха Жаэнгвунинг зарбасидан кейин шундай хулосага келдимки, ундан ҳарбий соҳада дронларни уриб туширишда бемалол фойдаланса бўларкан.

78. Хавфли вазият! Ғафуровнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбаси баъзи қарорларга ўхшаб мантиқан тушунарсиз бўлди.

75. Жумаев ҳужумда фол ишлатди.

70. Каримов захирадан майдонга тушган заҳоти тўпга биринчи тегинишида Бекхэм услубида жаримадан гол уришига бир баҳя қолди.

70. Ўзбекистон таркибида ўзгариш.

68. Зарба! Ўринбоевнинг зарбасини Хон Сён Мин қайтарди.

67. Ли Геонхи огоҳлантирилди.

65. Юн Дуянг корейс фильмларидан олган актёрлик тажрибасини майдонда кўрсатгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

63. Чо Хеону қўполлик билан Ўзбекистон ҳужумини бузди. Биз эса ҳужумларимиз ва паркларимиз бузилмаслигини истаймиз.

61. ГОЛ! Ким Таэвун Собиров билан бирга-бир вазиятда тўпни унинг устидан ошириб қўйди.

60. Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

57. Абдуғафур Ҳайдаров қўполлиги учун сариқ карточка билан жазоланди. Тиббиёт ходими майдонда ётган кореяликдан "Борми оғриқ?" деб сўраяпти.

56. ГОЛ! Стандарт вазиятдан узатилан тўпни Шин Минха бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

55. Далер Тўқсонов қоидабузарлик содир этгани учун огоҳлантирилди.

52. Икки сардорлар тўқнашувида кореялик футболчи фол ишлатди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Танаффус! Нафас ростлаш вақти келди. Ўйинчилар учун ҳам, биз шарҳловчилар учун ҳам. Чунки бундай ўйинни шарҳлаш осон эмас.

45+3. Зарба! Асилбек Жумаевнинг кучли зарбасини кореялик дарвозабон қийинчилик билан қайтарди. Зарба шунчалик кучли эдики, биз тўпни дарвозабоннинг қўлларига теккач кўришга муваффақ бўлдик.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Кореяликлар бурчак зарбасини амалга оширди, аммо ноаниқ.

39. "Тоттенхэм"даги акасидан битта ҳарф билан ажралиб турадиган Сон Сён Мин жамоадошидан тўпни қабул қилишда акасидан чиндан  ҳам фарқ қилишини амалда кўрсатди. Аут.

37. Баэк Миню рақиб дарвозасининг ён қисмида турган баннерни аниқ нишонга олди.

35. Собиров рақиб ҳужумчиси билан бирга-бир вазиятда яна ўз маҳоратини намойиш этди. Ҳа, у қўриқлаётган дарвозага тўп киритиш пиёда йўловчиларнинг пешеходдан эсон-омон ва хавфсиз ўтиб олиши сингари жуда қийин.

32. Майдон марказида Хайруллаев томонидан фол ишлатилди.

26. ГОЛ! Бурчак узатмасидан сўнг корейслар ҳисобни тенглаштирди. Бу сафар Собиров ҳам жамоасини голдан қутқара олмади.

24. Кореяликлар жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. Узатилган тўп эса яна Собировнинг қўлларига бориб тушди. Нима бало, бугун  дарвозабонларнинг қўлларига магнит ўрнатилганми дейман.

18. ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бурчак узатмасидан сўнг Асилбек Жумаев бош билан тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди! Унинг зарбаси шунчалик аниқ эдики, баъзи расмий статистикалар ҳам бунчалик ишончли бўлолмайди. ОФК расмий сайти Жумаевни гол муаллифи сифатида қайд этди.17. Зарба! Тўқсоновнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўққизлиги томон йўл олаётганди, аммо яна кореялик посбон ўз маҳоратини кўрсатди.

16. Зарба! 5-рақамли Тўлқинбеков либосидаги рақамга монанд баҳога лойиқ зарба йўллади, аммо кореялик дарвозабон ҳам аъло баҳога лойиқ сейв амалга оширди.

14. Собиров! Унинг фамилиядоши ижтимоий тармоқларда қандай довруғ қозонган бўлса, Ўзбекистон ёшлар жамоаси дарвозабони бугунги ўйиндаги сейвлари билан шундай ном қозонмоқда.

13. Саидхон Ҳамидовнинг баскетбол зарбасини амалга оширди, аммо футболда бунинг учун очко берилмайди.

9. Хавфли вазият! Ўзбекистонлик икки ҳимоячининг бир-бирига ишониб қолиши натижасида тўпни эгаллаб олган Баэк Миню эпчиллик билан зарба йўллади, Собиров тўпни қайтарди.

5. Ўйиннинг дастлабки 5 дақиқаси аллақачон поёнига етиб бўлди. Олдимизда атиги 85 дақиқа қолди.

2. Зарба! Ўринбоевнинг пенальтидан йўллаган зарбасини кореялик дарвозабон қайтарди. Хон Сёнминнинг қўли кўп жойга етаркан.

1. Пенальти! Ҳамюртларимиз илк дақиқаданоқ пенальти ишлаб олди! Кореялик дарвозабон қўполлик ишлатди.

1. Учрашув бошланди. Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг кучли рақиби устидан ғалаба қозониб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишига ишонч билдирамиз. Аммо Агуэронинг ваъдасини бера олмаймиз.



Жамоалар майдонга чиқишди. Мадҳиялар ижро этилди.

Бироз аввал Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси устози Фарҳод Нишонов эса "Рақибимизнинг ўйин услубига қараб тактика ишлаб чиқамиз ва шунга мувофиқ ўз камчиликларимизни бартараф этиш устида ишлаймиз", дея айтиб ўтди.

"Ўзбекистон уюшган, динамика, энергия ва чидамлилик даражаси юқори жамоа сифатида танилган.

Бироқ рақибимизнинг кучли жиҳатини тан олиш билан бир қаторда, ўзимизнинг ўзига хос ижобий фазилатларимиз борлигини унутмаслигимиз лозим.

Биз хоҳ тактик интизом бўлсин, хоҳ техник маҳорат ёки руҳий бардамлик - барчасини ривожлантириш ва тўлиқ намоён этишга эътибор қаратишимиз керак", деди Корея Республикаси бош мураббийи Ли Чанг Вон ўйиндан аввалги интервьюсида.

Корея Республикаси – Ўзбекистон учрашуви ғолиби ярим финалда Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.

Ҳозирга қадар Австралия ва Саудия Арабистони мундил чиптаси соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогидаги энг кучли тўрт жамоа, яъни ярим финалга йўл олган терма жамоалар Чилида ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. 

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари!

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+30   
23 фев 19:18:07
Supper Liga
11 metrni tepomasen q....q bormi futbol o'ynab ? Profesionallik 0 darajada
+30   
23 фев 19:16:47
barselona7
Пенальти тепишни аҳволини қара.
+22   
23 фев 19:17:36
Нозим1983
Бу уйинчилар жахон чемпионатига боришга арзимаслигини курсатишди пенальтини тепишни билишмиди
+22   
23 фев 19:17:18
Forever
Kotvachchalar bitta penaltini tepolmaydi
+21   
23 фев 19:19:20
Xurshidbek Abduraxmanov
Чичкоклар пеналти тепишни билмайди
+21   
23 фев 19:14:52
Shodi Odilov
чапақайларни 90 % и пенальтини аниқ теполмайди
+19   
23 фев 19:13:55
Нозим1983
11 метродан котта варатани пойлаша олишолмаса ажойиб
+17   
23 фев 19:16:52
Barsa.com
Булди коота килиб чичдиларинг. Пенальтини бохона кималаринг
+16   
23 фев 18:16:26
Komilov Muxammad Omar
Шарманда.... Пораҳурлик қилиб термани шакллантирганларни бола чақасига урсин...
+15   
23 фев 19:20:17
Сардор Саданов
Бутун бошли саставда хаммаси довдир чапакайлар
+14   
23 фев 19:21:03
Xorazmlik jentlmen
Penalti tepishni bilmiydi kallangga s***y senlarni dalbayoplar
+14   
23 фев 19:18:53
TeMuR1994
raimov bilan O'rinboyevga achindim bizda nega penaltilarga tayorlanmas ekan a
+14   
23 фев 18:39:09
Inspektor Juber
Urunboyev jamoani matori ekan.Haqiqiy lider Brenfordda bekorga oynamasligini isbotlavoti
+14   
23 фев 18:26:09
Beks0611
Reimov otangga rahmat
+12   
23 фев 19:18:48
pablo86
Бормагани макул булани, хаммаси валломатлани таниш билиши, жияни. Адолат бумаган жойда каттан жч га борсин.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика