UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46Тома Табатадзе: "Қўқон-1912"га қўшилиш ғояси клуб томонидан кўрсатилган қизиқиш, бош мураббийнинг менга бўлган ишончи ҳамда жамоа қўйган мақсадлар туфайли пайдо бўлди"  0 10:18Ёзда "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин бўлган асосий номзод номи маълум  4 09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  6 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  2 08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  6 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  10 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  54 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"га ютқазди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   7 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  16 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  1 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  4 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3

"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади Янгиликлар

"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади

Бу ҳақда ЎзПФЛ расман маълум қилди.

"11-декабрь куни ОАВ билан бўлиб ўтган мулоқот давомида Лига стадионлар масаласига алоҳида урғу берган бўлиб, Жиззахдагии "Сўғдиёна" ва Намангандаги "Марказий" стадионида айрим муаммолар борлигига тўхталганди.

Намангандаги стадион майдони 2018 йил Лига талаб қилган кўринишга келтирилган, Жиззахдаги майдон эса 2023 йилги мавсумда бунга эришди. Бироқ ҳозирга келиб майдон парвариши масаласида Лигада хавотирлар мавжуд. Суперлиганинг сўнгги мавсуми охирига келиб ҳар икки стадион футбол майдонларида толиқишлар мавжуд эканлигини барча кўрди.  

Мазкур ойда Лига раҳбарияти Наманган вилояти ҳокими билан учрашув ўтказган бўлиб, унда Марказий стадион ҳолатини яхшилаш масаласида сўз борган. Шунингдек, "Сўғдиёна" клуби раҳбарияти билан ҳам яқинда учрашув ташкил этилди. Ҳар икки майдон парваришига жиддий эътибор қаратиш, бу масалага етарлича маблағ ажратиш масалалари муҳокама қилинди. Ҳар икки томон муаммога тўғри ёндошса, "Марказий" ва "Сўғдиёна" яна аввалги ҳолатига қайтишига шубҳа йўқ. Ишонамизки, "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" бунга ечим топа олади. 

Шундан келиб чиқиб, Лига ҳар икки стадионни шартли равишда рўйхатдан ўтказмоқда. Ташкилот ҳамкорлик қилаётган мутахассислар маҳаллий агрономлар билан кўнгилли сифатида ҳамкорлик қилиш ва майдонлар парвариши масаласида барча маслаҳатларни бериб боришга тайёр", -дейилади ЎзПФЛ баёнотида.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика