UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  0 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  6 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  1 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  57 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  11 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  48 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  66 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3

Жоэль Кожо масаласи нима бўлди? "Динамо" вакиллари жавоб беришди Янгиликлар

Жоэль Кожо масаласи нима бўлди? "Динамо" вакиллари жавоб беришди

Самарқанднинг "Динамо" клуби ва Қирғизистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Жоэль Кожо бу мавсум Суперлига кашфиётларидан бири бўлди.

Сўнгги пайтларда Кожонинг Эроннинг "Истиқлол" клубига ўтиши ҳақида хабарлар кўпайиб қолди. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида "Динамо" бош директори Дилшод Шарофетдинов билан боғландик: 


"Ростини айтаман, Теҳроннинг "Истиқлол" клуби Кожони сотиб олишни сўраб бизга расмий таклиф юборди. Лекин ҳозиргача биз бу борада ҳеч қандай жавоб берганимиз йўқ, чунки ҳали чемпионат тугагани йўқ. Ҳужумчининг биз билан 2025 йил охиригача шартномаси бор ва агар шу йил қишда "Динамо"ни тарк этса албатта қанчадир сумма эвазига кетади. Бепул кетади деган нарса йўқ. Кожо "Динамо" ҳисоб рақамига пул тушириб кетади, агар кетса. Олдимизда иккита ўйин бор ва мана шу учрашувлардан кейин барчасини кўриб чиқамиз", - деди Шарофетдинов championat.asia сайтига.



"Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов эса Кожо "Истиқлол"га кетадими деган саволимизга қисқа жавоб берди: "Менимча, ҳа".  


Маълумот учун, Кожо 2024 йил ҳозирга қадар "Динамо" таркибида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб 10 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика