Футзал бўйича ЖЧ. Украина Францияни аяб ўтирмади ва тарихда илк бор мундиалнинг бронза медалларига эга чиқди!

Sherzod Nurmatov
6 окт 2024, 19:10
Мундиалда 3-ўрин эгасини аниқлаб берган учрашув якунига етди.

Жаҳон чемпионати

3-ўрин учун баҳс

Украина – Франция 7:1

Тошкент. "Ҳумо Арена". 17:30

Голлар: Ихор Черниавски (Ихор Корсун) 11', Михайло Зварич (Ростислав Семенченко) 22', Евгений Жук (Назар Швед) 27', Евгений Жук 28', Даниил Абакшин 30', Даниил Абакшин 30', Даниил Абакшин 33' – Аюб Саадаоуи (Оуассини Гуирио) 23'

Украина (дастлабки бешлик): 2.Олександр Сухов, 7.Ростислав Семенченко, 9.Даниил Абакшин, 10.Михайло Зварич, 13.Ихор Корсун.

Захира: 1.Кирило Цупин, 12.Юри Савенко, 3.Назар Швед, 4.Андрей Мелник, 5.Евгений Жук, 6.Микола Микитук, 8.Ихор Черниавски, 11.Артём Фаренюк.

Франция (дастлабки бешлик): 12.Тибо Гаррос, 8.Аюб Саадаоуи, 10.Абдессамад Муҳаммад, 11.Сухаил Моуҳоудин, 14.Оуассини Гуирио.

Захира: 1.Франсис Локока, 2.Сид Белҳаж, 3.Мамаду Туре, 4.Николас Менендес, 5.Артур Чаптчет, 6.Кевин Рамирес, 7.Стив Бендали, 9.Нелсон Лутин, 13.Мамаду Туре.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! УКРАИНА – 3-ЎРИН ЭГАСИ! 

33. ГОЛ! Даниил Абакшин бўш қолган дарвозани ишғол қилиш бўйича мутахассис эканлигини исботлади – 7:1!

30. Яна Даниил Абакшин олис масофадан бўш қолган дарвозани ишғол қилди – 6:1!

30. Даниил Абакшин ўйновчи дарвозабон хизматидан фойдаланаётган Францияни жазолади – 5:1!

28. ГОЛ! Евгений Жук дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага йўллаб, дублга эришди – 4:1!

27. ГОЛ! Назар Шведдан пас қабул қилиб олган Евгений Жук ҳимоячиларни чалғитган ҳолда дарвоза пастки бурчагини нишонга олди. Чиройли гол – 3:1!

23. ГОЛ! Оуассини Гуирионинг пасидан кейин Аюб Саадаоуи ҳисобни 2:1 кўринишига келтирилди!

22. ГОЛ! Ростислав Семенченконинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан кейин Михайло Зварич бош билан тўп киритди – 2:0! 

11. ГОЛ! Ихор Корсуннинг қулай пасидан сўнг Ихор Черниавски биринчи тўп муаллифига айланди!


Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia