UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  0 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  1 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  2 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  2 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  1 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  5 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  6 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  5 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  6 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  23

Суперлига. "Металлург" "Олимпик"ка қарши сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди Янгиликлар

Суперлига. "Металлург" "Олимпик"ка қарши сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.


"Олимпик" - "Металлург" 1:1
16 сентябрь, 16:00. Тошкент вилояти, "Дўстлик" стадиони.
Бош ҳакам:
Достон Мирзараимов
Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Гайнуллин, Андрей Тсапенко
ВАР: Розиябону Юсупова
АВАР: Зиёдулло Абдурахмонов
Захира ҳаками: Турғун Жумабоев
Назоратчи: Зокир Қодиров
Комиссар: Рустам Зупаров

Гол: Марко Миличкович (пенальти) 45+2, 0:1, Муҳсин Бозоров 90+2 1:1

"Олимпик": 1.Шукрон Йўлдошев, 5.Мақсуд Аълохўжаев (15.Муҳсин Бозоров,68), 8.Нодир Абдихолиқов, 9.Акбар Ўктамов, 10.Фарруҳ Мухторов ( 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов,68), 16.Риан Исламов, 18.Акбар Абдирасулов, 22.Шаҳзод Тоиров, 44.Шерзод Комилов (30. Ойбек Ўрмонжонов, 85) 70.Муҳаммадбобур Мўйдинов (11.Анвар Алижонов, 63), 77.Суннатилла Абдуллажонов (64.Самандар Қодиров, 63)


Захира: 99.Эдем Неманов, 17.Жалолиддин Содиқов, 28.Рустам Жаҳонов, 29.Улуғбек Шарипов,

"Металлург": 35. Раҳимжон Давронов, 2.Одилбек Абдумажидов, 5.Олександр Кучеренко, 6.Худойшукур Сатторов, 8.Искандар Шайқулов ( 88.Сирожиддин Қўзиев, 72), 9.Забиҳилло Ўринбоев (7.Асадбек Собиржонов,60), 15.Азизбек Пирмуҳаммадов, 22.Шоҳзодбек Ғофурбеков, 24.Давронбек Ҳошимов, 25.Шаҳзоджон Нематжонов (98.Балша Секулич, 60), 31.Марко Миличкович (4.Керим Палич,  80)


Захира: 87.Акмал Ортиқов, 10.Шаҳзодбек Убайдуллаев, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 19Абубакир Ашуров, 99.Аббос Эргашбоев.

Огоҳлантириш: Азизбек Пирмуҳаммадов ("Металлург") 12, Одил Абдумажидов   ("Металлург") 37, Одил Абдумажидов  ("Металлург") 90+4

Четлатиш: Одил Абдумажидов  ("Металлург") 90+4


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+4. "Металлург" ҳимоячиси Одил Абдумажидов иккинчи сариқ карточкани олди ва четлатилди. 

90+2. ГОЛ. "Олимпик" кетма-кет ҳужумлари ниҳоят самарасини берди. Муҳсин Бозоров ҳисобни тенглаштирди. 

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

85. ЎЗГАРИШ. "Олимпик", Шерзод Комилов ўрнига Ойбек Ўрмонжонов тушди. 

82. Самандар Қодиров деярли бирга бир вазиятга чиқиб бораётган вақтда рақиб футболчиси Ҳошимовнинг қаршилигига учради. Ҳакам ўйинни давом эттиришни буюрди. 

81. ЗАРБА. "Олимпик"нинг навбатдаги ҳужуми кескин тус олди. Юқоридан узатилган тўпни Иброҳимов дарвозага йўллади. 

80. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Марко Миличкович ўрнига Керим Палич тушди. 

80. ЗАРБА. Бозоровнинг узатмасини Қодиров зарба билан якунлади. Зарбани рақиб посбони ушлаб олди. 

78. ЗАРБА. Шаҳзод Тоировнинг боши билан йўллаган зарбасини Давронов ушлаб олди. Сўнгги дақиқаларда устунлик Коростиченко шогирдларида. 

77. Яна "Олимпик"! Бу сафар Самандар Қодировнинг зарбаси дарвозага кирмади. 

74. ЗАРБА. Муҳсин Бозоров жамоадошлари етказиб берган тўпни дарвозага йўллашга ҳаракат қилиб кўрди. 

72. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Искандар Шайқулов ўрнига Сирожиддин Қўзиев тушди.

69. ЎЗГАРИШ. "Олимпик", Фарруҳ Муҳторов ўрнига Муҳаммадазиз Иброҳимов, Мақсудхўжа Аълохўжаев ўрнига Муҳсин Бозоров тушди. 

67. ЗАРБА. Мезбонлардан кескин ҳужум. Меҳмонлар киперидан супер сейв. 

63. ЎЗГАРИШ. "Олимпик", Суннатилла Абдуллажонов ўрнига Самандар Қодиров, Муҳаммадбобур Мўйдинов ўрнига Анвар Алижонов тушди. 

60. ЎЗГАРИШ. "Металлург", Шаҳзод Неъматжонов ўрнига Балша Секулич, Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Асадбек Собиржонов тушди. 

57. ЗАРБА. Мезбонлар футболчиси Акбар Ўктамов гадваси билан тўпни тўғирлаб олиб зарба берди. Аммо ноаниқ. 

50. "Олимпик" тўпни яхши назорат қилмоқда. 

Иккинчи бўлим бошланди. 


Танаффус!

45+2. ГОЛ. Марко Миличкович пенальтини аниқ амалга оширди. 

45. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

45. ПЕНАЛЬТИ. "Олимпик" дарвозасига пенальти белгиланди. 

44. ВАР. Эҳтимолий пенальти кўриб чиқилмоқда. Ҳакам ўзи ВАР мониторига келди. 

43. ЗАРБА. Кучеренко жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Лекин у ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди. Унинг зарбасини Шукрон Йўлдошев қайтарганди. 

41. Меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди.  "Олимпик" посбони тўпга ўз вақтида чиқиб хавфни бартараф этди.

37. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Металлург", Одил Абдумажидов

32. "Олимпик"дан ҳужум. Рақиб яхши ҳимояланди. 

26. "Металлург" қарши ҳужумга ўтди. Неъматжоновнинг зарбасини Шукрон Йўлдошев ушлаб олди.

22. Учрашувда темп пасайди. Хавфли вазиятлар кам. 

12. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Металлург" футболчиси Азиз Пирмуҳаммадовга сариқ карточка кўрсатилди. 

10. "Олимпик"дан хавфли ҳужум. Фарруҳ Муҳторов тўпга улгурмади. 

8. ЗАРБА. Бекободликлар легионери Миличкович олисдан зарба йўллади. Шукрон Йўлдошев ўз ўрнида. 

6. "Олимпик" футболчиси Фарруҳ Муҳторовга тиббий ёрдам кўрсатилди. Рақиб футболчиси Кучеренко билан кичик тўқнашув бўлиб ўтди.

 

Ўйинга старт берилди. 

 - Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Ўйин бошланишига барча нарса шай ҳолатда турибди. 

- Учрашув 16:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика