UZ

Сўнгги янгиликлар

22:59Миллатлар лигаси. Франция - Италия ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:35Миллатлар лигаси. Холанд ҳам хеч нима эмас! Қўшниларимиз Норвегия билан дуранг ўйнади  5 22:22Ўзбекистон миллий термасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:00Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби БАА нега фавқулодда кучайиб кетди?  12 21:42Футзал. Ўзбекистон Бразилияга қарши илк ўртоқлик ўйинида еттита гол фарқи билан ютқазди   28 21:24Невилл нима сабабдан тен Хаг кетмаётганини айтди  3 20:45Аббосбек Файзуллаев: "Ҳозирги кунда осон рақибнинг ўзи йўқ. Кечаги натижалар бунга исбот бўлди"  3 20:34Ўткир Юсупов бугунги машғулотларда иштирок этмади  9 20:21Назорат учрашуви. "Олимпик" "Сўғдиёна" билан жанговар дуранг қайд этди  0 19:56Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши баҳсга тайёрланишни бошлади  4 19:30Де Брюйне ФИФА ва УEФАни танқид қилди  4 18:33Родри: "Таянч ярим ҳимоячилари маркетологлар ва мухлисларни ҳайратга соладиганлар тоифасига кирмайди"  2 18:06Даврон Чориев: "Футзалчиларимиз Бразилияга қарши ёрқин ўйин намойиш этишади"  1 17:35"Қўрқманглар, ҳаммаси назоратим остида". Катанец қандай қилиб натижага эришмоқчи?  28 17:13FourFourTwo энг яхши пенальтичилар рейтингини эълон қилди: Марадона, Ван Бастен ва Роналду кучли ўнликда  6

Футзал. Ўзбекистон Бразилияга қарши илк ўртоқлик ўйинида еттита гол фарқи билан ютқазди Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон Бразилияга қарши илк ўртоқлик ўйинида еттита гол фарқи билан ютқазди

Футзал бўйича Ўзбекистон ва Бразилия ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди.

Ўзбекистон — Бразилия 2:9

Голлар: Артур Гильерме (8), Аббос Элмуродов (12), Марсель Маркес (14), Леандро Лино (16), Диего Суффо (17), Ҳусниддин Нишонов (20), Марсель Маркес (20), Марсель Маркес (32), Марсель Маркес (33), Жоау Виктор (36), Леандро Лино (40)

Ўзбекистон: 12. Аббос Элмуродов, 4. Ихтиёр Ропиев, 5. Фазлиддин Ботиров, 6. Илҳом Ҳамроев, 11. Аброр Аҳмедзянов.

Захира: 1. Суннат Анваров, 2. Музаффар Аҳаджонов, 3. Машраб Одилов, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Ҳусниддин Нишонов, 9. Элбек Тўлқинов, 10. Акбар Усмонов, 13. Меҳрож Худойбердиев, 14. Самариддин Беркинов.

Бразилия: 3. Виллиан Фелипе Дорн, 4. Марлон Оливейра Араужо, 6. Марсель де Мендонка Маркес, 7. Диего Энрике Суффо, 10. Жан-Пьер Гизель Коста.

Захира: 1. Тьяго Мендес Роча, 2. Ронкальо Диего, 5. Жоау Виктор Алвес Сена, 8. Марсеньио Рибейру да Силва, 9. Леандро Лино Дос Сантос, 11. Карлос Вагнер Гуларте Фильо, 12. Артур Гильерме Де Соуза Фортунато, 13. Рафаэль Дос Сантос, 14. Фелипе Валерио Пасчоаль.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

40. Гол! Леандро Лино ҳисобни янада йириклаштирди.

40. Хавфли вазият! Бразилияликлар бўш қолган рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.

38. Зарба! Мезбонларнинг уриниши бартараф этилди, бурчак зарбаси.

Тайм-аут.

36. Сариқ карточка. Меҳрож Худойбердиев ва Фелипе Валерио огоҳлантирилди.

36. ГОЛ! Жоау Виктор майдон марказида бир рақибини алдаб ўтиб, чап оёқда рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

34. Элбек Тўлқиновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

34. Зарба! Нишоновнинг посбони билан бирга-бир вазиятда йўллаган зарбасини Виллиан Фелипе оёқлари билан қайтарди.

33. ГОЛ! Марсель Маркес супергол эвазига "покер" қайд этди.

Тайм-аут.


32. ГОЛ! Марсель Маркес комбинацион ҳужумни маромига етказиб қўйди.

31. Зарба! Мезбонлар томонидан йўлланган зарба ноаниқ чиқди.

30. Зарба! Жаримадан йўлланган зарбани Элмуродов қайтарди.

28. Зарба! Ўзбекистонлик футзалчининг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбасини яқин масофада турган Виллиан Фелипе қайтарди.

27. Леандро Лино бир нечта рақибидан ўтиб кетиш чоғида йиқилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

26. Фоль. Бразилия зарарига.

24. Зарба! Ҳамроевнинг зарбаси хавфли кўриниш олди, аммо ноаниқ.

23. Зарба! Гизель Коста бир нечта рақиб футзалчилари орасидан ёриб ўтган ҳолда ноаниқ зарба йўллади.

22. Зарба! Гизель Коста рақиб посбони билан бирга-бир вазиятни тўпни ўзига ўнглай олмади.

21. Иккинчи бўлим бошланди.


Тайм якунланди.

20. Сариқ карточка. Диего Энрике Суффо огоҳлантирилди.

20. ГОЛ!  Марсель Маркес кейинги ҳужумда яна ҳисобдаги фарқни оширди.

20. ГОООООЛЛЛ!!! Рақиб футболчисидан тўпни олиб қўйган Ҳусниддин Нишонов чиройли зарба билан дарвозани ишғол қилди!


19. Фоль. Ўзбекистон зарарига.

19. Зарба! Меҳмонлар томонидан йўлланган зарбани Элмуродов қайтарди.

Тайм-аут.

17. ГОЛ! Диего Энрике Суффо кучли зарба билан дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди.

17. Зарба! Леандро Линонинг зарбасини Элмуродов қайтарди.

16. Зарба! Нишоновнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади.

16. Фоль. Бразилия зарарига.

16. ГОЛ! Леандро Лино рақибнинг олдинга чиқиб кетганлигидан унумли фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни оширди.

15. Зарба! Бразилияликларнинг бўш қолган дарвоза томон тепган тўпини Ропиев қайтарди.

15. Зарба! Элмуродовнинг зарбасини Фелипе Дорн қайтарди.

15. Зарба! Нишоновнинг ўнг қанотдан пастки бурчакка йўлланган зарбасини Фелипе Дорн қайтарди.

14. ГОЛ! Марсель Маркес ўнг қанотда бир рақибни алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди.

Тайм-айт.

13. Зарба! Диего Энрикенинг зарбасини Элмуродов қайтарди.

13. Зарба! Марлон Оливейранинг зарбаси ноаниқ чиқди.

12. ГОООООЛЛЛ!!! Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Аббос Элмуродов узоқ масофадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди!


11. Зарба! Ропиевнинг уриниши хавфли чиқди, аммо тўп дарвозага кирмади.

10. Зарба! Ропиевнинг хавфли зарбасини Виллиан Фелипе қайтарди.

10. Зарба! Фелипе Валерионинг зарбаси Ҳамроевга тегиб қайтди.

9. Зарба! Элмуродовнинг дарвозадан дарвозага йўллаган зарбасини рақиб посбони қайтарди.

8. ГОЛ! Артур Гильерме бурчакдан узатилган тўпни тўхтатмасдан дарвозага киритди.


7. Зарба! Аҳмедзяновнинг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасини бразилиялик дарвозабон қайтарди.

7. Зарба! Карлос Вагнер рақиб дарвозабони устидан тўпни ошириб қўйишга ҳаракат қилди, ноаниқ.

6. Зарба! Нишоновнинг майдон марказидан йўллаган зарбаси кучли чиқди, аммо бироз ноаниқ кўриниш олди. 

6. Зарба! Аброр Аҳмедзяновнинг чап оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

6. Зарба! Марсеньионинг ўнг қанотдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

5. Зарба! Суффонинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

5. Фоль. Ўзбекистон зарарига.

4. Аҳаджоновнинг рақибнинг хавфли ҳуужумини бартараф этди.

2. Зарба! Марселнинг чап оёқда йўллаган зарбаси ҳимоячи ўзбекистонлик ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

1. Зарба! Меҳмонларнинг марказдан йўллаган хавфли зарбасини Элмуродов қайтарди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўзбекистон футзалчилари кўк, Бразилия ўйинчилари сариқ-оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Учрашув "Foreign languages" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
06 сен 21:50:53
Азим Исмаилов
Ман 6 ой олдин айтгандим бразилиядан 2 та хужумчи олайлик деб
+1   
06 сен 21:46:21
Mamadiyorov Mahmud
Шарманда бўлди, кеча испанлар тожикларни 9-2 ютган эди бугун бизни бразилиликлар ўша ҳисобда эрмак қилди, иккинчи дарвозабонимиз зўр экан, ким топган экан бундай нодир нусхани.
+1   
06 сен 21:44:51
Neftci&Barca
2:8 ???!!! Эх-хееее!!! Ҳали қовун пишиғига анча бор экан!!!
+1   
06 сен 21:39:04
Legendinho•10
Futzal bo’ladi dudilarku Xakkeymas
+1   
06 сен 21:29:18
Asqarov Tursunboy
Чичиб ку́йябди бизникилар шу у́йин бу́лса гурухдан чиколмеди
+1   
06 сен 21:04:23
bekaka
Ёмонмас кучли ракиблар бн уйнашаверсин качондир фойдали булар
   
06 сен 23:05:54
Abrorbek Abdikhalilov
Dunyoning 1chi va 25chi o'rindagi jamoalari o'rtasidagi baxs. Lekin 9:2 haddan tashqari katta hisob. Travmalar bor ammo buni baxona qilolmaymiz.
   
06 сен 23:02:05
Ula1984
Бизда хам Бразилия дан кура Кам булмаган талантлар бор. Лекин уларни хеч ким куришни истамайди. Тизимда порахурлик авж олиб ётибти. Яна Бир нарса Уша талантларни ота-онасини имкониятлари йук , шароити кутара олмайди. Ойлик узи 3 миллион булса
   
06 сен 22:51:01
Anonim.nukus
Нима деймиз, энангизни курганигиз кутлуғ булсин.))
   
06 сен 22:34:06
Bahodirjon Nosirov
Шарманда, мактабда 9-синфлар билан 3-синфлар футбол уйнаганчалик катта фарк, бизникилар умуман тупни ололмай, хеч нима кила олмай, охирида факат куполлик киляпти
   
06 сен 22:12:46
Azamat Turgunov
Yana negativla. Guruxda Braziliya yo ne duxilani berasla ishonmasela nax korasla. Braziliya Ispaniya Portugaliya Argentina umuman boshqa darajaligini futzal korib yurgan odam biladi
   
06 сен 22:00:17
Farruh Mahmudov
Яхши от кейин чопади сабр килиб кутаверамиз
   
06 сен 20:52:59
TeMuR1994
ortoqlik oyinda dovdiriapdi J.CH da Xudo asrasin
   
06 сен 20:52:40
Umid Tursunov
Nimaga bizi futbolchilar osmonga teporadi a kareya bilan oyindayam mana bugun futzaldayam bular havaskor emasku.....
   
06 сен 20:44:35
ABDUVOXID
Abduraxmon Vaxobov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Твда Фореигн лангуаресдан бераяптди.
Рахмат кўряпман
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика