UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  0 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  2 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  4 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  37 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  10 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0

Ягона голни «Нефтчи» футболчиси урган баҳсда «Насаф» ғалаба қозонди. Фарғоналиклар 90 дақиқа учрашувда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишди! Янгиликлар

Ягона голни «Нефтчи» футболчиси урган баҳсда «Насаф» ғалаба қозонди. Фарғоналиклар 90 дақиқа учрашувда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишди!

Тез орада Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган «Насаф» - «Нефтчи» учрашуви якунланди.

"Насаф" - "Нефтчи" 1:0

Гол: 45 - Мухсин Убайдуллаев (автогол)
20 июнь 2024 йил. Қарши, "Марказий" стадиони. 20:00
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Санжар Назаров
ВАР: Аскер Нажафалиев
АВАР: Акмал Ғиёсов
Назоратчи: Тимур Галеев
Комиссар: Диёр Хотамқулов 

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (с), 6. Мурод Раҳматов (8. Зафармурод Абдираҳматов, 90), 7. Акмал Мозговой, 10. Бобир Абдихолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов (9. Жавоҳир Сидиқов, 46), 22. Игор Голбан, 27. Ислом Кенжабоев (21. Дониёржон Нарзуллаев, 90), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев ( 88. Марко Станоевич.64), 34. Шерзод Насруллаев, 70. Жамбули Жигаури ( 30. Темур Чогадзе, 34). 

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 91. Зафар Сафоев, 25. Бекжон Рахматов, 44. Шаҳзод Акрамов,

«Нефтчи»: 1.Ботирали Эргашев, 21.Мухсин Убайдуллаев (20. Анвар Ғофуров,46),  4.Боян Цигер, 2.Зоир Жўрабоев,  70.Аббос Ғуломов, 8.Кетелин Карп (23.Диёр Туропов, 55), 11.Жавоҳир Қаҳрамонов (24.Ғуломхайдар Гулямов, 55), 17.Санжар Қодирқулов (7. Жасур Жалолиддинов, 55), 14.Хуршид Мухторов,  77.Билолхон Тошмирзаев (55.Манучехр Сафаров, 75), 9.Хусайн Норчаев

Захира: 35.Санжар Қувватов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 3.Жалолиддин Жумабоев,  18.Михай  Алесандру Роман, 

Огоҳлантириш: 41 - Мухсин Убайдуллаев, 90+4 - Акмал Мозговой

Четлатиш: 14 - Зоир Жўрабоев


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+4. Огоҳлантириш: Мозговой огоҳлантирилди =

90+3. Раҳматов ва Кенжабоев майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Кенжабоев ва Абдираҳматов тушди

Ҳакам иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берди

90. Туроповнинг боши билан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади

80. Фарғоналиклар сардори Ғофуров маёнда ётибди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди

75. "Нефтчи" таркибида ўзгариш бўлади, майдонга Манучехр Сафаров туширилди,  у Билолхон Тошмирзаевни алиштиради

73. Бобирнинг ажойиб зарбасини Эргашев қайтарди

72. Кенжабоев узоқ масофани тўп билан босиб ўтди охири тўпни Эргашев ушлаб олди

66. Норчаев рақиб майдончасига ажойиб тарзда кириб борди ва зарба йўллади, бу ерда Абдувоҳид ажойиб ҳаракат қилди

64. Ўзгариш: Муҳаммадиевнинг ўрнига Станоевич майдонга тушди

61. Туроповнинг узатмасига Норчаев етиб кела олмади

55. Ўзгариш: Туропов, Жалолиддинов ва Ғуломов тушди, Қодирқулов, Қаҳрамонов ва Карп майдони тарк этди

53. Иккинчи бўлимда устунлик тўлиқ мезбонларда

46. Ўзгариш: Сидиқов Муҳитдиновни алиштирди

46. Ўзгариш: Убайдуллаевнинг ўрнига Ғофуров тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Гол ҳисобга олинди ва фарғоналиклар энди бир киши кам бўлиб ҳисобни тенглаштириш учун ўйнайди

Голни Мухсин Убайдуллаев ўз дарвозасига урган экан. Бироқ ҳакам яна ВАРни тингламоқда

45. ГОООЛ. Бурчак зарбасидан сўнг Бобир Абдихалиқов гол урмоқда

Ҳакам биринчи бўлимга «атиги» 10 дақиқа қўшиб берди

41. Ҳакам ВАР билан гаплашиб пенальти белгилаганди, бироқ Муҳитдиновнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

41. Ҳакам пенальти белгилашга қарор қилди. Мухсин Убайдуллаев огоҳлантирилди

38. Ҳакам яна ВАРни эшитмоқда. Бу сафар фарғоналиклар дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин

34. Ўзгариш: Жамбулининг ўрнига Чогадзе тушди

33. Бурчакдан узатилган тўпни Анвар Ғофуров боши билан зарба йўллади, бироқ зарбага озгина аниқлик етишмади

33. Тошмирзаев қанотдан яхши кириб борганди, бироқ сўнгги ҳимоячи тўпни чиқариб юборди

30. Насруллаевнинг узоқдан йўллаган зарбаси анча нонаиқ кетди

24. Меҳмонлар қизилдан сўнг ҳужумлар сонини оширди. Бурчакдан узатилган тўпни ҳимоячи қайтармоқда

21, Неъматов жароҳат олди ва унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда

19. Фарғоналикларда ажойиб имконият бўлди. Неъматовдан супер сейвлар. Карпнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

14. Четлатиш: Акобирхўжа ўзи кўриш учун ВАР маниторига борди ва бу қўполлик қизилга ҳақли деб ҳисоблади. Сўнгги турларда ҳакамларнинг водий жамоаларига чиқараётган қарорлари жуда қимматга тушмоқда. Бу вазият учун фарғоналиклар протест ёзишса ажабланмайман

11. Шукуруллаев ВАР билан гаплашмоқда, Жўрабоевнинг қўполлиги қизилга тортадими ёки йўқми шуни текширишмоқда

9. Огоҳлантириш: Жўрабоев Абдихалиқовга қарши қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди

7. Насруллаевнинг қанотдан узатган тўпини меҳмонлар ҳимоячилари майдондан чиқариб юбормоқда

4. Учрашувнинг бошида мезбонлар узоқдан зарбалар йўллашмода, ҳозирча уларнинг зарбаларига аниқлик етишмади

Учрашув бошланди!

Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика