UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Евро-2024. Нидерландия ирода кўрсатиб, Польшани таслим қилди Янгиликлар

Евро-2024. Нидерландия ирода кўрсатиб, Польшани таслим қилди

Польша ҳамда Нидерландия терма жамоалари ўртасида кечадиган Евро-2024 гуруҳ босқичи 1-тур учрашуви воқеаларини шу саҳифада кузатиб боринг.

ЯНГИЛАШ


Польша

Адам Букса - 16'

Чемпионат Европы. Группа D . 1-тур

16/06/2024, 19:00

2
:
1
Тугади

Нидерланды

Коди Гакпо - 29', Ваут Вегорст - 83'

Стадион: Volksparkstadion, 48117 томошабин

Бош ҳакам: Artur Dias

45'
90'
16'  Адам Букса
16'  Петр Зелиньский
46'  Себастьян Шиманьский (Якуб Модер)
55'  Каcпер Урбански (Кароль Свидерский)
55'  Taras Romanczuk (Бартош Слиш)
78'  Петр Зелиньский (Якуб Пётровский)
86'  Бартош Саламон (Бартош Берешиньский)
15'  Джоуи Веерман
29'  Коди Гакпо
29'  Натан Аке
62'  Джоуи Веерман (Джорджиньо Вейналдум)
62'  Хави Симонс (Дониэлл Мален)
81'  Коди Гакпо (Жереми Фримпонг)
81'  Мемфис Депай (Ваут Вегорст)
83'  Ваут Вегорст
87'  Натан Аке (Микки ван де Вен)

Польша – Нидерланды 1:2 (1:1, 0:1)

"Фолькспаркштадион"

Голлар: 1:0 – 16 Букса, 1:1 – 29 Гакпо, 1:2 – 83 Вегорст.

Польша – Шченсны, Саламон (Берешиньски, 86), Беднарек, Кивер, Франковски, Залевски, Зелиньски (Петровски, 78), Романчук (Слиш, 55), Шиманьски (Модер, 46), Урбаньски (Свидерски, 55), Букса.

Нидерландия – Вербрюгген, Думфрис, де Врей, ван Дейк, Аке (ван де Вен, 87), Схаутен, Верман (Вейналдум, 62), Рейндерс, Симонс (Мален, 62), Гакпо (Фримпонг, 81), Депай (Вегорст, 81).

Огоҳлантириш: Верман (15).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+. Залевски сўнгги дақиқада кучли зарба билан омадини синаб кўрди, аммо посбон тўпни ушлаб олди.

90. Учрашув асосий вақтида 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. ПОЛЬША ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келди! Аммо Вербрюгген сейви орқали жамоасини қутқариб қолди.

83. ГООООООЛ! Векгхорст! Бу сафар ҳам Акенинг пасидан сўнг гол бўлди. Захирадан ўйинга қўшилган Векгхорст пастлатиб узатилган тўпни Шенсни дарвозасига жойлаб қўйди.

73. Де Врей бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.

72. Нидерландияликларда ҳужумлар сони, узатмалар кўп, аммо уни якунлайдиган футболчи топилмаяпти.

70. Мален жарима майдончасига олиб кирган тўпни Депай ўзига тўғирлашга уринди, аммо зарбани Думфрис берди. Вазият голсиз якун топди.

65. Маленнинг пасидан сўнг Думфрис узоқ бурчакни нишонга олишга уринди, тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

62. Польша ҳужумдан қайтгиси йўқ. Баъзида бунга рақиблар ноаниқ пас билан ёрдам бериб юборишяпти.

61. Залевски Нидерландия дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди, аммо унинг зарбаси ўзи ўйлагандек идеал чиқмади.

58. Вербрюгген польшаликларнинг иккита аниқ ва хавфли зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

54. Симонс жуда зўр вазиятдан дарвозани нишонга ола билмади. Шошиб қолган Хави бироз иккиланиб тўпга зарба берди ва натижа ҳам шунга яраша.

48. Нидерландияликлар рақиб жарима майдончасида қамал уюштириб, дарвозани тинимсиз ўққа тутишмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди ва нидерландияликлар ҳисобдан олдинга чиқиб олишга яқин келишганди, бироқ Польша бунга имкон бермади.

Танаффус!

45+1. Депаааааай... Мемфис тўпни тўхтатиб, қийинчилик билан дарвозабонга тескари йўналишда зарба берди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди..

45. Рейндерснинг кучли зарбасидан сўнг тўп мухлислар ўтирган трибунага қараб учди.

42. Аке ва Гакпо жуфтлиги Нидерландиянинг иккинчи голига ҳам муаллиф бўлиши мумкин эди, аммо Коди берган зарбадан сўнг тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

37. Нидерландияликларнинг ўнг қанотдан ҳимояни ёриб кириш режаси иш бермади.

32. Сенинг футболга ясаниб келадиган дўстинг.

29. ГАКПООО! Ҳисоб тенглашди. Гакпонинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, дарвозабон кутмаётган томонга бурилди ва тўрга кириб кетди.

28. Гапкподан яна бир зарба, бу сафар ноаниқ.

25. Польшаликлар ҳужумлар ёмғири остида қолишмоқда, уларнинг дарвозаси ортида эса бир неча минг нидерландиялик мухлислар ўтиришибди.

22. Футбол баҳсига баскетболчиларга ўхшаган боғич билан келган Депай дарвозани нишонга ола билмади. Масофа яқин эди...

20. ЗАРБААА! Виржил бурчакдан узатилган тўпни қайси услубида дарвозага йўллади, Шенснидан навбатдаги сейв!

18. Нидерландия терма жамоаси мухлислари Виржил ван Дейкка ишонишганди, бироқ ҳозирча у ишончни оқламаяпти.

17. Ҳамма Нидерландиядан гол кутаётган пайтда Польша ҳисобни очди! Адам Букса бурчакдан узатиб берилган тўпни дарвозага тўғирлаб қўйди.

10. Польшалик мухлисларнинг фикрича, Польша колбасаси Нидерландия пишлоғидан яхшироқ эмиш. Сиз қандай фикрдасиз?

5. Нидерландияликлар рақиб дарвозасидан узоққа кетишмаяпти, тез орада вазиятлар гол билан якунланиши мумкин. 

2. ЗАРБААА! Гапконинг ўткир бурчакдан берган зарбасидан сўнг Шенсни сейв амалга оширди.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика