

Учрашувнинг 8-дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов ҳисобни очди. Бу гол Абдихолиқов учун мавсумдаги биринчиси бўлди.
Шу тариқа, Бобир Абдихолиқов 1290 кундан (3 йил, 6 ой, 13 кун) сўнг Ўзбекистон Суперлигасида гол урди. Сўнгги бор ҳужумчи 2020 йилнинг 20 ноябрь санасида "Сўғдиёна"га гол урганди.




