UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда  1 10:51Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"  4 10:20САфарда. "Нефтчи" Қирғизистон чемпионини мағлуб этган ўйинга бордик. Сайфиев ва Тўраев нималар деди?  0 09:59"Насаф"да қишки "перезагрузка": Бердиев жамоаси янги мавсумга қай даражада тайёр?   5 09:05Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 13-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди  0 08:35Футзал. Осиё Кубогида сенсация: Индонезия Японияни енгиб, финалга йўл олди  5 08:09"Металлург" - "Локомотив" U-21 учрашуви манзили ўзгарди  1 07:43Сияваш Ҳақназарий ОКМКга қайтди  2 03:04Испания Кубоги. 5:0 ва "Атлетико" ярим финалда!  9 02:55Бергамода йирик ҳисобда ютқазган "Ювентус" Италия Кубогини тарк этди  6 01:02Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди  33 00:33Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, Бенземадан дебютдаёқ хет-трик!  28 00:14"Барселона" ёзда яна бир дарвозабонидан воз кечмоқчи  9 23:52Родриго икки ўйинга четлатилди  1 23:35"Нефтчи" "Истиқлол" стадионини трансляция учун интеграциялашган кабеллаштириш юзасидан биринчилардан бўлиб шартнома имзолади  5

Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Металлург" учрашуви якунланди.

"Нефтчи" – "Металлург" 1:1

26 апрель, жума. "Истиқлол" стадиони. 16:30

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Олим Тўйчибоев

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Мансур Саримсоқов

Гол: 0:1 — 18, Сардор Абдураимов (Сирожиддин Қўзиев), 1:1 — 27, Ғуломҳайдар Ғуломов.

"Нефтчи": 35.Санжар Қувватов, 21.Муҳсин Убайдуллаев (14.Хуршидбек Мухторов, 46), 4.Боян Цигер, 20.Анваржон Ғофуров, 8.Кэтэлин Карп, 24.Ғуломҳайдар Ғуломов, 17.Санжар Қодирқулов (23.Диёржон Туропов, 46), 19.Мирзоҳид Ғофуров (с), 70.Аббос Ғуломов (66.Дониёр Валиев, 82), 18.Михай Роман (77.Билолхон Тошмирзаев, 46), 99.Эффионг Нсунгуси.

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 3.Жалолиддин Жумабоев, 11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 28.Беҳруз Облақулов, 33.Шоҳруҳ Ёқубжонов, 

"Металлург": 35.Раҳим Давронов, 24.Даврон Эргашев, 15.Аббос Отахонов, 33.Иван Йосович, 14.Аброр Тошқўзиев, 22.Шаҳзод Ғофурбеков, 4.Керим Палич (6.Худойшукур Сатторов, 77), 88.Сирожиддин Қўзиев (21.Ҳазрат Турсунқулов, 77), 7.Сардор Абдураимов (8.Искандар Шойқулов, 39), 31.Марко Миличкович, 97.Бобан Жоржевич (11.Далер Шарипов, 88).

Заҳира: 87.Акмал Ортиқов, 19.Эргаш Исмоилов, 5.Ризо Яздандўст, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 27.Беҳруз Абдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Сирожиддин Қўзиев (29), Мирзоҳид Ғофуров (31), Анваржон Ғофуров (58), Раҳим Давронов (77), Эффионг Нсунгуси (81).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

89. Тошмирзаевнинг олисдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпга Тўропов ноаниқ зарба йўллади.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

81. Эффионг Нсунгуси ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

74. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Нефтчи"нинг тезкор қарши ҳужуми Аббос Ғуломовнинг зарбаси билан якунланди, аммо сўнгги лаҳзада "Металлург" ҳимоячиси вазиятни бартараф этди.

64. Тошмирзаевнинг жаримадан йўллаган зарбаси "жонли девор"га тегиб қайтди.

61. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Бобан Жоржевичнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

58. Анваржон Ғофуров ҳакам томнидан огоҳлантирилди.

55. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ғофуровнинг жарима майдонига узатган тўпини Тошмирзаев дарвозага тўғрилаб қўй олмади.

48. Мезбонлар стандарт вазиятда "Металлург" дарвозабонига нисбатан қўполлик ишлатди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

39. Мирзоҳид Ғофуров жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўринади.

37. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди. "Нефтчи" бундан фойдалана олмади.

36. Сардор Абдураимов жароҳат олиб, шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Шайқулов туширилди.

31. Бироз аввал ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган Ғуломов энди улар сафига сариқ карточка ҳам қўшиб қўйди.

29. Қўзиев майдон марказида рақиб футболчисини йиқигани учун огоҳлантирилди.

27. ГОЛ! Ғуломов ўнг оёқда айланма зарба билан Раҳим Давроновни ожиз қолдирди!

24. ЗАРБА! Ғуломҳайдар Ғуломов бурчакдан узатилган тўпга зарба йўллади. Тўп рақиб дарвозасининг ташқи томонидан тўрга тегди.

23. Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми бесамар якунланди.

18. ГОЛ! Сардор Абдураимов олис масофадан "Нефтчи" дарвозасининг юқори бурчагини аниқ нишонга олди!

16. Меҳмонларнинг хавфли ҳужумини Боян Цигер бартараф этди.

12. Даврон Эргашев жарима майдони яқинида "Нефтчи" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди. Ғуломҳайдар ГҒуломовнинг зарбасига эса аниқлик етишмади.

7. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Мезбонларнинг ажойиб комбинациясидан сўнг Михай Роман "Металлург" дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо Раҳим Давроновнинг халақит бериши натижасида "Нефтчи" футболчисига дарвозани ишғол қила олмади. Бурчак зарбаси.

5. Бобан Жоржевич рақиб жарима майдонида "Нефтчи" футболчиси билан тўқнашиб кетди, аммо ҳакам қоида бузилмаганини қайд этди. 

1. Учрашув бошланди. "Нефтчи" сариқ-қора, "Металлург" оқ рангли либосларда ҳаракат қилмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика