Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 13-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди

Iskandarov Abdulaziz
6 фев 2026, 09:05
Ироқ чемпионатида 17-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ҳамюртларимиз Шерзод Темиров ва Марлен Чобанов тўп тепадиган "Арбил" ўз майдонида "Ал Нафт"ни қабул қилди. Қизиқарли ўтган беллашувда "Арбил" рақибини 3:1 ҳисобида енгди. Темиров 90+9 дақиқада жамоасининг ўйиндаги учинчи голига муаллифлик қилган бўлса, Чобановга мураббийлар бир тайм имконият беришди. Ўзбекистонлик ҳужумчининг Ироқ чемпионатидаги голлари сони 13 тага етди ва тўпурарлар пойгасида етакчиликни сақлаб қолди.



"Арбил" навбатдаги учрашувини 14 февраль куни "Заҳо"га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia