UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  31 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

ПФЛ Фарҳод Бекмуродовни жазолаш масаласида ЎФА қўмитасига мурожаат қилади Янгиликлар

ПФЛ Фарҳод Бекмуродовни жазолаш масаласида ЎФА қўмитасига мурожаат қилади

Суперлига 2-тури доирасида бўлиб ўтган “Андижон” — “Бунёдкор” учрашувининг 32-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Усмонали Исмоналиев беўхшов ҳазили учун ҳақли равишда майдондан четлатилди.

ПФЛ мазкур ҳолатда бош ҳакам томонидан чиқарилган қарорни қўллаб-қувватлайди.

Ўша дақиқада мезбонлар футболчиси Фарҳод Бекмуродов Исмоналиевдан зарба қабул қилиб олган Муҳаммадкарим Тоировни айёрлик ишлатмаганликда койиб, уни ерга ётишга мажбур қилди. Кейин эса жамоадошига нисбатан рақибнинг четлатилаётган футболчисидан-да беўхшов ҳаракатни амалга оширди. Лига бу ҳолатни қаттиқ қоралайди.

Маълумки, 2024 йилдан бошлаб уч ҳолатда огоҳлантириш олган футболчи жаримага тортилади. Мазкур ҳолатлар ичида симуляция учун олинган сариқ карточка ҳам муҳим ўрин тутади. Гарчи ҳакам Фарҳод Бекмуродовга сариқ карточка кўрсатмаган бўлса-да, бу уни жазодан четда қолдирмайди. ПФЛ спортчиларга хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун Бекмуродовни жазолаш масаласини Тартиб-интизом қўмитасига киритади.

ПФЛ ўзи рўйхатдан ўтказаётган барча футболчиларни мард ва ҳалол бўлишга чақиради. 2024 йилдан бошлаб ҳалоллик ва мардликка терс бўлган ҳар қандай ҳатти-ҳаракат ПФЛ томонидан таъқиб этилади.


ВИДЕОНИ КЎРИШ

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика