"Андижон" билан шартнома имзолаган Фарҳод Бекмуродов: "Мен уйга қайтдим"

Iskandarov Abdulaziz
18 янв 2023, 17:45
"Андижон" жамоаси бугун ўз сафига қўшиб олган бир нечта футболчиларни таништирди.

"Бургутлар"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуродов 2 йилдан сўнг яна "Андижон"га қайтишга қарор қилди. Ўтган мавсумларда "Қўқон-1912" ва "Металлург" жамоаларида барқарор тўп тепган футболчининг фикрлари билан қизиқдик. 


"Жорий йилги мавсумга 3 январь санасидан тайёргарликни бошладик. Дукентда 2 маҳалдан шуғулланмоқдамиз. Майдон билан боғлиқ муаммолар сабаб қорда кўпроқ жисмоний тайёргарлик асосий планга чиқди. "Сўғдиёна" билан ўйин яхши ўтди. Бунгача яна 2та ўйин ўтказгандик. Шу орқали спорт формасига кириб боряпмиз. 

"Андижон" ўтган йили Про лигада чемпион бўлди. Бу йил аввалгисидан ҳам яхшироқ иштирок этишни мақсад қилганмиз. Клуб билан 2 йиллик шартнома имзоладим. Қайсидир маънода уйимга қайтдим, дея оламан",- дейди Фарҳод Бекмуродов.

 

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›