UZ

Сўнгги янгиликлар

21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:15Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" (матнли трансляция)  0 21:10Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро" 1:0 (матнли трансляция)  1 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  14 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  0 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   14 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 18:06"Бунёдкор" стадионида тахминан 2 ой футбол ўйнаб бўлмайди  7 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  1 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  9

Фарҳод Бекмуродов: “Андижон”ни олий лигада қолишига кўпчилик ишонмаганди” Янгиликлар

Фарҳод Бекмуродов: “Андижон”ни олий лигада қолишига кўпчилик ишонмаганди”

Олий лиганинг 29-туридан сўнг “Андижон” жамоасининг расман элитада қолиши аниқ бўлди.

“Бургутлар” кеча ўз майдонида “Динамо”ни қабул қилиб 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Мезбонларнинг голига муаллифлик қилган Фарҳод Бекмуродов учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Дарвоқе, мазкур футболчи бу йил 21 ёшга тўлди. Жорий мавсум олий лигада дебютини нишонлади.

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин. Гарчи бугун ғалаба қозона олмаган бўлсакда, асосийси ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. Бундан жуда хурсандмиз. Очиғи, кўпчилик “Андижон”нинг олий лигада қолишига ишонмаганди. Аммо биз мақсад сари астойдил курашдик.


- Тақдирни қарангки, биринчи даврада айнан самарқандликларга қарши кечган баҳсда олий лигадаги дебютимни ўтказгандим. Элитадаги илк голимни ҳам айнан “Динамо” жамоасига киритдим.

- Захирадан майдонга тушаётганимда мураббийлар ўнг қанот ярим ҳимоясида харакат қилишимни айтди. Бунгача майдон марказида ўйнаб келганим учунми ёки бошқа сабабми бошида ўйинга киришиб кетишим қийинроқ кечди. Аммо кейинчалик марказроққа ўтиб ўйнадим. Голимга келсак, Анвар ака Бердиев ҳаводаги курашда тўпни менга ютиб берди ва бундан унумли фойдаланиб қолдим.

- Энди келгуси мавсумдан умидим катта. Асосий таркибга кириш учун бор кучим билан харакат қиламан ва бу орқали олимпия терма жамоасидан ҳам таклиф олишга интиламан.


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика