

Бугун сербиялик тажрибали футболчи Боян Цигер "Нефтчи" билан шартнома имзолади ва янги мавсумда фарғоналиклар таркибида ҳаракат қиладиган бўлди.
Маълумот учун, Боян Цигерга Ўзбекистон Суперлигаси бегона эмас. Футболчи 2021-2022 йилги мавсумда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида фаолият олиб борган. Боян ўтган мавсумни Малайзия Премьер-лигаси вакили "Кедах Дарул Аман" клубида олиб борди.
Фаолияти давомида Сербия ва Черногориянинг футбол лигаларида тўп тепган Боян Цигер Сербия кубоги соҳиби ҳисобланади.



