UZ

Сўнгги янгиликлар

07:46Финалнинг “Man of the match“ соҳиби маълум  3 07:24Мессининг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  2 05:45Чемпионлар Лигаси. ПСЖ финалда "Интер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  9 01:55ПСЖ финалда "Интер"га жавобсиз 5та гол урди ва ўз тарихида биринчи марта ЕЧЛ бош совринига эга чиқди  187 00:51Сарри Римга қайтишга яқин  2 00:21"Ал Ҳилол" Зиданга йилига 100+ млн евро таклиф қилганди. Мураббий эса...  2 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  1 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  1 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  1 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  67 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  2 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  1 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  37 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3

Coca Cola Суперлигаси-2023. Энг кўп зарбани Тошкент клуби йўллаган, аниқлик бобида эса водий жамоаси етакчи Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси-2023. Энг кўп зарбани Тошкент клуби йўллаган, аниқлик бобида эса водий жамоаси етакчи

Маълумотлар ЎзПФЛ расмий сайти ва Flashscore иловасидаги кўрсаткичларга асосан шакллантирилди.

Coca Cola Суперлигасининг 2023 йилги мавсуми ниҳоясига етди. Шу муносабат билан рақиб дарвозаси ёнида хавф ярата олган жамоаларга оид кўрсаткичлар билан танишамиз.

Статистика ЎзПФЛ расмий сайти ҳамда Flashscore иловасидаги кўрсаткичлар асосида шакллантирилди. Мазкур жадвал сизнинг ҳисоб-китобларингиздан фарқланиши мумкин.

Мамлакат чемпиони "Пахтакор" клублар ичида энг кўп маротаба рақиблари дарвозасини ишғол қилишга уриниб кўрган — 291 та. Наманганнинг "Навбаҳор" клубида эса бу кўрсаткич 286 тани ташкил этса, кучли учликка 285 зарба билан "Насаф" якун ясаган.

Бу борада сўнгги ўринни "Сурхон" клуби қайд этган. Сергей Арсланов шогирдлари 179 маротаба ўз омадларини синаб кўрган. "Бухоро" 213 бор зарба йўллашга ҳаракат қилган бўлса, "Турон"да бу кўрсаткич 221 тани ташкил этади.

1."Пахтакор" — 291 зарба;

2."Навбаҳор" — 286 зарба;

3."Насаф" — 285 зарба;

4.ОКМК — 281 зарба;

5."Сўғдиёна" — 278 зарба;

6."Нефтчи" — 255 зарба;

7."Қизилқум" — 242 зарба;

8."Металлург" — 236 зарба;

9."Олимпик" — 235 зарба;

10."Бунёдкор" — 230 зарба;

11."Андижон" — 229 зарба;

12."Турон" — 221 зарба;

13."Бухоро" — 213 зарба;

14."Сурхон" — 179 зарба.

Аниқлик борасида эса "Навбаҳор" етакчи бўлган, наманганликларнинг 137 зарбаси аниқ йўлланган. "Пахтакор" ва ОКМКда бу кўрсаткич 126 тани ташкил этган. 

Тескари тартибда эса "Бухоро" энг ёмон натижани қайд этган, Улуғбек Бакаев шогирдларининг бор-йўғи 72 зарбаси мўлжал томон оғишмасдан етиб борган. "Турон"нинг 80, "Андижон"нинг 86 зарбаси ноаниқ кўриниш олмаган.

1."Навбаҳор" — 137 аниқ зарба;

2."Пахтакор" — 126 аниқ зарба;

3.ОКМК — 126 аниқ зарба;

4."Насаф" — 115 аниқ зарба;

5."Нефтчи" — 113 аниқ зарба;

6."Сўғдиёна" — 104 аниқ зарба;

7."Қизилқум" — 102 аниқ зарба;

8."Металлург" — 97 аниқ зарба;

9."Бунёдкор" — 88 аниқ зарба;

10."Сурхон" — 88 аниқ зарба;

11."Олимпик" — 86 аниқ зарба;

12."Андижон" — 86 аниқ зарба;

13."Турон" — 80 аниқ зарба;

14."Бухоро" — 72 аниқ зарба.

Суперлига. 2023 йилнинг умумий статистикаси

Coca Cola Суперлигаси. Иккинчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари

Coca Cola Суперлигаси-2023. Мураббийлардан сара иқтибослар


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика